Голлар ёмғири: А Серия 2-тури қандай ўтди?
29 сен 2020 20:11
Новости
Голлар ёмғири: А Серия 2-тури қандай ўтди?
"Ювентус" ва "Рома" дуранг ўйнади
Пирлонинг дебюти муваффақиятли чиқди, аммо Римдаги учрашув барибир қийин синов, шу сабабли ундан умид катта эди. Рома" ўйин бошиданоқ босим ўтказиб, рақибининг хатоларидан фойдалана бошлади. Эпизодлардан бирида Генрих Мхитарян ажойиб рейд намойиш этди, лекин охирги зарбани тўғри Шенснийга йўллади. "Ювентус" кам ҳужум қилди ва асосан индивидуал маҳоратга таяниб ҳаракат қилди, шундай бўлса ҳам Кулушевски бу сафар ҳам жуда фаол эди. Веретунинг зарбасидан сўнг тўп Рабьонинг қўлига тегди ва вазият ўзгарди. Франциялик нуқтадан жуда зўр зарба бергани йўқ, лекин тўп барибир дарвоза ичига тушди. "Ювентус" олдинга жасурлик билан ҳаракат қила бошлади ва пенальти ҳам ишлаб олди: Лоренцо Пеллегрини неловко выставил руку в штрафной. Пенальтидан тепиш учун Криштиану борди ва имкониятдан унумли фойдаланди. Энг қизиғи, "Рома" кейинги дақиқаларда (45+1) жавоб голини урди. "Ювентус"нинг марказий ярим ҳимоясида муваффақиятсизлик юзага келди: Генрих Мхитарян қулай вазиятга чиқиб кетди ва тўпни Веретуга етказиб берди, француз эса дубль қилди.
Танаффусдан сўнг "Рома" ҳимояда ўйнашни ҳаёлига ҳам келтириб ўтирмади, Жеко иккита ҳимоячини алдаб ўтди, бироқ тўп штангага тегди. "Ювентус" аста-секин ташаббусни ўз қўлига олди, лекин бунга Рабьонинг қизил карточкаси ҳалал берди. Меҳмонлар гол урди, Данило яхши пас беролмади, аммо Криштиану ҳавода шунчалик яхши ҳаракат қилдики, тўпни тўғри дарвозага жойлаб қўйди. Натижада ўйин дуранг билан ўз якунига етди.
"Наполи" пешқадам
Ҳар икки жамоа биринчи турда ғалаба қозонгани учун улар ўртасидаги баҳс катта қизиқиш билан кутилганди. Гаттузо ўйинга супер-ҳужумкор таркибни қўйди ва бу тез фурсат ичида ўз натижасини кўрсатди. Мертенс 10-дақиқада Лозанога ҳаводан тўпни ажойиб тарзда етказиб берди, у эса тўпни тўғри дарвозага жойлаб қўйди. Шундан сўнг, "Женоа" ўзига кела олди ва бир қанча хавфли вазиятлар яратди, аммо ҳеч бир ижобий натижа бермади. "Наполи" тезкор ҳужумлар билан "грифонлар"га зарба бера бошлади, бироқ уларда ҳам ижобий натижа бўлмади.
Лекин 2-тайм бошланиши билан Осимхеннинг ажойиб узатмасидан Зелинский гол уришга муваффақ бўлди. "Наполи"нинг босимимидан "Женоа" сустлаша бошлади. Натижада Зелинский берган пасдан Мертенс унумли фойдаланди ва ҳисобни 4:0 қилди. "Женоа"нинг яна кичик хатоси туфайли Мертнес тўпни Лозанога ошириб, мексикалик футболчи эса дубль қайд этди. "Женоа" ўзини буткул йўқотиб қўйганди, "Наполи" эса янада кучли босим ўтказа бошлади. Хюсай ва Элмас жуфт ҳолатда ҳаракатланди ва комбинация ярим ҳимоячининг аниқ зарбаси билан якунланди. Баҳснинг 72-дақиқасида Политано ажойиб гол урди ва ҳисобни ёпди.
"Аталанта" ғалабадан бошлади
"Торино" ўтган турда жуда суст ўйин кўрсатганди, бироқ "бергамаликлар" билан бўлган баҳсдан сўнг Жампаоло шогирдлари анча кучайгани билинганди. Аввалига Дзадзанинг кучли зарбасидан тўп устунга тегди, кейин эса Томас Ринкон нозик тўп узатиши билан Белоттини қулай вазиятга чиқарди ва ҳужумчи тўпни дарвозабоннинг ёнидан ўтказа олди. "Аталанта" бунга тезда жавоб берди: Сапата шериги Гомесга пас берди, меҳмонлар сардори эса узоқ масофадан зарба бериб, Сиригу дарвозасини ишғол этди. Папу жуда фаол ўйнади, аммо ундан аввал Госенснинг зарбаси ноаниқ чиқди, кейин эса у ҳаводан етказиб берган тўпидан Муриэль унумли фойдаланди ва гол урди. Бу учрашувда Гомеснинг паслари идеал даражада чиқди, тайм охирига келиб унинг паси туфайли Хатебур рақиб дарвозасини ишғол этди. Аммо бу ҳали ҳаммаси эмас. 43-дақиқада туринликлар ўйинчиси Мергим Войвода қанотдан шеригига тўп етказиб берди, Белотти эса боши билан гол уришга эришди.
Иккинчи таймда ўйин бироз кутилганидек тинчланди, ҳа, "Торино" меҳмонлар ҳимоясини ёриб ўтишга ҳаракат қилди. Бироқ "Аталанта" гол уришга муваффақ бўлди. Муриэль тўпни жарима майдони марказига олиб борди, у ерда Де Рон эса чиройди зарба билан гол урди. Қолган вақт ичида "Торино" "бергамоликлар"га ҳисобда яқинлашиши учун бир қанча имконияти бўлди, лекин бошқа гол бўлмади. "Аталанта" мавсумни ўз услубида бошлаб олди, "Торино" эса кетма-кет 2та мағлубиятдан сўнг нималарга кўпроқ эътибор бериш кераклиги ҳақида ўйлаб кўриши лозим.
"Интер" ва "Фиорентина" ижросида шоу
"Интер" ҳақли равишда А Серия фаворитларидан бири сифатида қаралмоқда. Жамоа таркибини кучайтиришга муваффақ бўлди ва бу таркиб қандай ўйин кўрсатиши жуда қизиқ эди. Куаме 3-дақиқадаёқ тўпни дарвоза тўрига жойлаб қўйди. "Интер" кутилмаган зарбадан кейин янада катта иштиқ билан олдинга борди, лекин узоқ вақт Конте шогирдлари айтарли ҳеч нима қила олишмасди, жамоанинг ўйини қовушмасди. Лаутаро нисбатан фаолроқ кўринарди, айнан у аввалига пенальти ишлади, лекин такрорий лавҳани кўргач, ҳакам уни бекор қилди, кейинги вазиятда Барелладан тўпни қабул қилиб олган аргентиналик дарвоза бурчагига кучли зарб билан тўпни йўллади. Танаффус яқинлашаркан ўйиндаги энг қизиқ воқеалар иккинчи бўлимда кутаётгани сезиларди.
Ва яна Лаутаронинг фаоллиги, бу сафар ҳужумчи Эриксендан узатмани қабул қилди ва жарима майдонига кириб бориб кучли зарб билан узатмани амалга оширди... Чеккерини тўпни ўз дарвозасига тўғрилаб юборди. Бу гол "фиалкалар"ни уйғотиб юборди ва улар фаоллашишди. Аввалига Кастровилли Риберидан тўпни қабул қилиб олиб, жарима майдонига ёриб кирди ва ҳисобни тенглаштирди, кейин эса Рибери битта пас билан рақиб ҳимоясини доғда қолдирди ва Кьеза тўпни ноаниқ йўлламаса бўлгани эди. Де Врейсиз қолган "Интер" ҳимояси чиндан дарвозаси йўқ шаҳарни эслатарди. Контенинг бахтига ҳужумдаги ишлар юришиб турганди. Захирадан ўйинга қўшилган Санчес қанотдан Хакимини олға бошлади, "Интер" янги футболчиси ўйлаб ўтирмай Ромелу Лукакуни топди ва ҳужумчи биргина ҳаракат билан навбатдаги голини урди. Лекин бу ҳам ҳали ҳаммаси эмасди. Санчес ўйин охирларида тўпни Данило Д`Амброзиога ҳаводан узатди, футболчи ўйин давомида бир неча бор хатога йўл қўйганди, бу сафар бош билан зарба бериб, ўша хатоларин ювишга эришди. "Интер" оғир ўйинда ғалаба қозонди, лекин Конте жамоасига саволлар етарли.
"Лацио" ишончли ғалабага эришди
"Лацио" скудетто учун курашдагилар ичида сояда қолиб кетгандек. Аммо бу жамоанинг нақадар хавфли рақиб эканлигини бекор қилмайди. Гапларимизни "бургутлар" "Кальяри" билан беллашувнинг 4-дақиқасидаёқ исботлаб қўйишди. Адам Марушич тўпни жарима майдонига узатди Лаццари эса яқин масофадан тўпни дарвозага жойлаб қўйди. Табиийки, мезбонлар ҳужумга ошиқишди. Эусебио Ди Франческо жамоасига ҳужумкор футбол ўйнашни "ўргатиш" ниятида. Аммо ўйинни эсларкансиз, фақатгина Симеоненинг зарбасини ёдга олиш мумкин. "Лацио" эса 2-голга яқинроқ эди, бироқ аввалига Милинкович-Савич тўпни дарвозабоннинг устидан ташлаб қўя олмади, кейин Иммобиле яқин масофадан дарвозани аниқ нишонга ололмади.
Иккинчи бўлимда "бургутлар" асабийлашишига тўғри келди, Педронинг кучли зарбасини Стракоша қайтарган бўлса, Симеоне қайтган тўпни дарвозага аниқ йўллай олмади. Ўйин бундай давом этса, сўнгги дақиқалар жуда оғир бўлишини тушунган "Лацио" яна ҳужумга зўр берди ва гол ура олди. Марушич қанотдан катта тезликда олдинга ўтди ва тўпни Иммобилега етказди, Чиро эса "Олтин бутса"га 1-қадамни ташлади. Қолган вақт давомида хавфли вазиятлар бўлмади ва "Лацио" мавсумни ишончли бошлай олди, "Кальяри"га эса вазиятлардан фойдаланиш панд бермоқда дейишимиз мумкин.
Шунингдек, "Беневенто" "Сампдория" устидан ғалаба қозонди, "Милан" "Кротоне"дан кучлироқ чиқди, "Специя" "Сассуоло"га мағлуб бўлди.
Сергей Румянцев
Нозима Зарипова таржимаси
Комментарии