Голлар шоусида "Бухоро" "Андижон"га бешта гол урди
17 апр 2016 19:25
Новости
Голлар шоусида "Бухоро" "Андижон"га бешта гол урди
Ўйининг 9-дақиқасида Азиз Ибрагимов жарима майдони ичида юзага келган вазиятни муваффақиятли якунлаб, учрашувда ҳисобни очди - 1:0. Орадан икки дақиқа ўтгач яна ўша Азиз Ибрагимов ўзини кўрсатди - 2:0.
Учрашувнинг 30-дақиқасида Неманья Йованович аниқ зарбаси билан ҳисобни қисқартирди - 2:1. Кейинги дақиқада Шавкат Саломов чап қанотдан оширилган тўпга аниқ зарба бериб, дарвозани ишғол этди - 3:1.
Дастлабки бўлимда бошқа гол бўлмади. 62-дақиқада Саламат Қутибоев тўртинчи бор андижонликлар дарвозасини ишғол қилди - 4:1.
77-дақиқада Отабек Валижонов гол уриб ҳисобни қисқартирди - 4:2. Учрашув тугашига 3 дақиқа қолганида Суҳроб Неъматов жарима тўпидан гол уриб якуний натижани ўрнатди - 5:2.
«Бухоро» (Бухоро) – «Андижон» (Андижон) 5:2
17 апрель 2016. Бухоро. "Бухоро" стадиони. 17:30
Ҳакамлар: Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), Ф. Норсафаров (Қарши)
Назоратчи: Б. Галеев (Урганч).
Голлар: Ибрагимов 9, 11, Саломов 31, Қутибоев 61, Неъматов 87 - Йованович 30, Валижонов 77
«Бухоро»: 1.Муҳиддин Худоёров, 8.Саламат Қутибоев (19.Жасур Ҳасанов, 66), 10.Шавкат Саломов, 11.Санъат Шихов (18.Баҳодир Пардаев, 46), 16.Артём Филипосян, 23.Александр Мерзляков, 61.Азиз Ибрагимов, 85.Руслан Мелзиддинов, 87.Алишер Санаев, 93.Максимилиан Фомин, 97.Камолиддин Мурзоев.
Захира: 30.Асилбек Омонов, 3.Сардор Раҳмонов, 7.Суҳроб Неъматов, 17.Жамолиддин Убайдуллаев, 91.Павел Смоляченко.
«Андижон»: 1.Акмал Турсунбоев, 3.Даврон Турсунов, 4.Азамат Исроилов, 6.Иброҳим Отахонов (77.Ғулом Ўрунов, 65), 7.Алишер Шоғуломов, 9.Отабек Валижонов, 17.Тимур Васильев (24.Иброҳим Раҳимов, 46), 18.Фарҳод Бекмуротов, 21.Жавлон Гусейнов, 84.Неманья Йованович, 89.Бобур Акбаров.
Захира: 46.Хуршид Ходжев, 5.Иқбол Бобохонов, 10.Анвар Бердиев, 11.Абдумалик Абдуллаев, 14.Исломбек Исоқжонов.
Огоҳлантиришлар: Тимур Васильев 30, Жавлон Гусейнов 34, Иброҳим Отахонов 45, Шавкат Саломов 54, Жасур Ҳасанов 73, Муҳиддин Худоёров 78, Алишер Санаев 80.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Комментарии