Годин янги жамоасида энг кўп маош оладиган футболчига айланади
05 мая 2019 13:12
Новости
Годин янги жамоасида энг кўп маош оладиган футболчига айланади
"Атлетико" сардори Диего Годин "Интер" билан шартнома борасида келишиб олди.
"La Gazzetta dello Sport" хабарига кўра, 33 ёшли уругвайлик Милан жамоаси билан 2022 йилга қадар шартнома имзолайди.
Футболчининг клубдаги йиллик маоши 6,75 миллион евро бўлади ва шу орқали у "Интер"да энг кўп маош оладиган футболчига айланади.
Годан 2010 йилдан буён "Атлетико"да ўйнамоқда. У "Интер"га эркин агент сифатида кўчиб ўтади.
Комментарии