RU

Последние новости

00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  0 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  0 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  2 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  3 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  11

Го Оива: "Эртага Ўзбекистонга мухлислик қиламан" Новости

Го Оива: "Эртага Ўзбекистонга мухлислик қиламан"

Хабарингиз бор юртимизда U-23 Осиё кубоги баҳслари якунланмоқда ва бир неча соатлар олдин ушбу турнирнинг 3-ўрин учун Япония - Австралия (3:0) учрашуви бўлиб ўтди.

Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида Япония жамоаси бош мураббийи Го Оива ва учрашувнинг энг яхши ўйинчиси Даики Матсуока иштирок этишди.

-Ўйлашимча Япония жамоаси бугун турнирдаги ўзининг энг яхши ўйинини кўрсатди. Муваффақиятли ўйин идеал режа асосида ишлангани учун рўй бердими?

-Ярим финалда мағлуб бўлганимиздан шок ҳолатига тушиб қолдик. Чунки ушбу турнир чемпиони бўлмоқчи эдик. Ушбу ўйинга тайёргарлик кўраётганда шогирдларимга ўзларини қўлга олиши кераклигини тушунтирдим. Футболчилар гапларимдан яхши ҳулоса чиқарганини кўрдим ва бундан мамнунман. Бу турнирда 3-ўринни қўлга киритдик ва минимум вазифамизни уддаладик.

-Бу ерда 20 кундан бери истиқомат қиляпсиз. Айтингчи бизнинг юртимизда сизга нима ёқди ва нима ёқмади?

-Биринчи ўринда шуни айтишим керак, ўзбек халқи жуда меҳмондўст экан. Мен Ўзбекистон футбол ассоциясига ва барча ташкилотчиларга раҳмат айтиб қоламан. Улар бу турнирда ҳаммаси аъло бўлиши учун жуда кўп тер тўкишди. Албатта сизга (таҳ. сайтимиз муҳбири Учқун Азимов) бизга шундай ажойиб саволлар бериб, биз билан ҳар доим мулоқотда бўлганингиз учун раҳмат айтаман. Умид қиламанки бу ерга яна бошқа турнирларда қатнашиш учун қайтамиз.

-Жамоангиз Ўзбекистон билан ўйнади ва мағлуб бўлди. Мураббий сифатида бу жамоанинг кучи қанчалик эканлигини биласиз. Сизнинг фикрингизча эртага финалда ким ғалаба қозонади?

-Тан оламан ярим финалда бизга жуда қийин бўлди. Ким ғалаба қозонишини билмайман, аммо Ўзбекистонга мухлислик қиламан.

Рейтинг: +50   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика