RU

Последние новости

21:00ПСЖ — "Бавария". Таркиблар маълум  16 21:00Суперлига. "Машъал" – ОКМК (матнли трансляция)  0 20:55"Андижон" — "Бунёдкор" 0:1 (Матнли трансляция)  6 20:29"Челси" 48,5 млн фунтлик трансферни эълон қилди  1 19:46Ўзбекистон ва Непал дуранг ўйнаса нима бўлади?  5 18:06Деку ва Флик ҳозирда Рэшфорд трансферини кўриб чиқмаяпти. "Барса" Диасга эътибор қаратмоқда  1 17:30"Сен буни ўқийсан". Жотанинг энг яқин дўсти ҳалок бўлган футболчига мактуб ёзди  4 16:40"Интер" ва "Галатасарой" Чалханоглу трансфери бўйича музокараларни бошлади  0 16:10Ўзини тополмаган ўнлик: Биринчи давранинг омадсиз трансферлари   11 15:51Расман: Кайл Уокер янги клубга ўтди  0 15:16Дюмфрис Англия топ клубига ўтиши мумкин  0 14:41Жота ва гуллар  8 13:46"Арсенал" баскетболчи учун 80 миллион евро тайёрламоқда   3 13:08Нико Уильямснинг товон пули миқдори маълум бўлди  10 12:27"Ливерпуль" Жотанинг оиласига футболчи билан шартнома бўйича тўлиқ суммани тўлаб беради  11

Го Оива: "Баҳсни ёмон бошладик" Новости

Го Оива: "Баҳсни ёмон бошладик"

Ўзбекистонга қарши баҳсдан кейинги матбуот анжуманида Япония бош мураббийи Го Оива ҳамда ОФК томонидан учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилган Жоэль Фужита қатнашди.

"Ўзбекистон терма жамоасини ўрганиб чиққандик. Бу индивидуал кучли жамоа. Бугунги мағлубият биз учун аламли бўлди. Энди учинчи ўрин учун баҳсга тайёргарлик кўрамиз",- деди Го Оива.

"Иккита гол ўтказиб юбордик. Биринчи голдан кейин ҳисобни тенглаштиришимиз мумкин эди. Ўз футболимизни кўрсата олмадик. Тезкор ҳужумларга ўтишда қийналдик", - деди ўйиннинг энг яхши футболчиси Жоэль Фужита.


- Чорак финалда Жанубий Кореяга қарши баҳсда сизларда барчаси ўхшаганди. Бугун эса иккинчи таймда шогирдларингизринг кучи қолмади. Нимага? 

- Биз ўйинга яхши тайёрландик, аммо бу ғалаба учун етарли бўлмади. Биз янада яхши ўйнашимиз керак эди.

- Бугун жамоангиз ўйинида нима ўхшамади? 

- Баҳсни ёмон бошладик ҳамда иккинчи таймда вазиятни ўнглашга интилдик. Афсуски бу амалга ошмади. 

- Бугун сизни энг яхши футболчи деб топишларини кутганмидингиз?

Жоэль Фужита: - Тўғриси энг яхши деб топишганидан хурсандман, аммо бугун энг яхши ўйинимни кўрсатмадим. Бу ғалаба учун етарли бўлмади. Рақиб ҳам кучли эди.

- Жалолиддиновнинг голи ҳақида нима дея оласиз? 

Жоэль Фужита:  - Бу кутилмаган гол бўлди. Ўйинга қарасангиз, гол ўтказишга лойиқ эмасдик. Аммо барча айб ўзимизда. 

- Жамоангизни бу мусобақадаги иштирокини қандай баҳолайсиз? 

- Биз бу ерга тажриба тўплаш учун келмадик. Биз ғалаба қозониш учун келгандик. Менимча ёмон натижа қайд этмадик. Турнир давомида футболчиларим анча ўсишди.

Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика