Globe Soccer Awards: Равшан Эрматов 2015 йилнинг энг яхши ҳаками!
27 дек 2015 22:31
Новости
Globe Soccer Awards: Равшан Эрматов 2015 йилнинг энг яхши ҳаками!
Ўзбекистонлик ФИФА ҳаками Равшан Эрматов "Globe Soccer Awards" совринига эга чиқди.
Globe Soccer Awards талқини бўйича 2015 йилнинг энг яхши ҳаками бўлиш учун қуйидаги реферилар даъвогарлик қилганди: Жунейт Чақир, Равшан Эрматов, Вильмар Рольдан, Хоэль Агиляр, Бакари Папа Гассама, Норберт Хауата.
Ташкилотчилар якунда айнан Равшан Эрматовни ўтаётган йилнинг энг яхши ҳаками деб топишди. Осиёнинг беш карра энг яхши ҳаками бўлган Эрматов 2015 йил Осиё чемпионлар лигаси финал учрашувида ишлади.
Биз сайтимиз мухлислари номидан ҳамюртимизни ушбу соврин билан муборакбод этамиз.



Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Комментарии