RU

Последние новости

01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  2 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  0 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  1 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  3 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  12 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  1 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  2 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  29 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  21 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2

Гиоргос Донис: "Носир Ал Шамрони Тошкентга келган" Новости

Гиоргос Донис: "Носир Ал Шамрони Тошкентга келган"

ОЧЛ 5-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Ал Ҳилол" учрашувидан олдинги матбуот анжуманида меҳмонлар устози Гиоргос Донис қатнашди.
Унга жамоанинг 17-рақамли футболчи Абдуллоҳ Ал Ҳафиз ҳамроҳлик қилди.

"Меҳмондорчилик учун раҳмат. ОЧЛдаги ҳар бир ўйин муҳим ҳисобланади. Ўтган йил жамоа мусобақанинг финалига қадар етиб борганди. Бу йил ҳам камида финалга чиқишга интиламиз. 2 ой олдин "Локомотив" у қадар яхши спорт формасида эмас эди. Айни пайтда эса жамоа кучайган ва бизга қарши жиддий тайёрланганини биламиз", - дейди Донис.

"Локомотив" жамоасини ҳурмат қиламиз. Ўтган ўйинлардан келиб чиққан ҳолда эртага мураккаб баҳс бўлишини кутаяпмиз. Тошкентдан уч очко олиб кетишга ҳаракат қиламиз", - дейди Ал Ҳафиз.

- Жамоа таркибида жароҳатланган ва дисквалификация қилинган футболчилар борми?
- Албатта муаммоларимиз бор. Аммо барчаси машғулотлар вақтида маълум бўлади. 19 кун ичида 6та ўйин ўтказдик. Жамоа ҳам руҳан, ҳам жисмонан чарчаган.

- Носир Ал Шамрони Тошкентга келганми ва эртага майдонга тушадими?
- Ал Шамрони Ўзбекистонга келди. Унинг майдонга тушиш тушмаслик тақдири маълум эмас. Бугун кечгача ОФКдан жавоб келади, агар унга руҳсат беришса эртага майдонга тушиши мумкин.

- Шамрони бир нечта ўйинга дисквалификация қилинган эди. "Фулад"га қарши ўйнади, энди эса унинг иши яна кўриб чиқилмоқда. Бунга сабаб нима?

- Тўғри унинг вазияти анча мураккаб. Унга "Фулад"га қарши ўйинда иштирок этишга руҳсат беришганди. "Локомотив"га қарши баҳс учун ҳам руҳсат беришларини сўрадик, унинг ўзи ҳам майдонга тушмоқчи.

- Ўтган йил сиз Европа чемпионлар лигасида ишладингиз. Гуруҳ босқичида "Барселона", ПСЖ ва "Аякс" каби клубларга қарши жамоаингизни бошлаб тушдингиз. ОЧЛ ва ЕЧЛнинг фарқи қанчалик?

- Икки қитъанинг энг нуфузли мусобақасида ишладим. Уларни таққослаш қийин. Европанинг устун томони стадионлар ва яратилган шароитлар. У ерда дунёнинг энг кучли футболчилари иштирок этади. Осиёда ҳам кучли ўйинлар бўлиб ўтмоқда. Бу ерда ўйнаётганлар ўз ўйинлари орқали Европага йўл олишни исташади.

- "Локомотив" сафида қайси футболчидан хавф кутаяпсиз?

Ал Ҳафиз: - Рақиб сафида барча футболчини кучли деб биламан. Битта ёки иккита футболчини алоҳида айта олмайман. Лекин таркибда кучли ижрочилар етарли.


Нарзулла Сайдуллаев



Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика