Гинтер: "Тухель - юқори даражали мутахассис"
25 мая 2017 14:16
Новости
Гинтер: "Тухель - юқори даражали мутахассис"
Дортмунднинг "Боруссия" клуби ҳимоячиси Маттиас Гинтер жамоа бош мураббийи Томас Тухелни мақтади.
"Тухель - юқори даражали мутахассис. Ҳеч қачон тактикани бунчалик яхши тушунадиган инсонни кўрмаганман. У мураббийга керак бўлган ҳамма нарсага эга. Агар мавсум олдидан Чемпионлар лигаси чорак финалигача чиқишимизни ва Германия Кубогида ғолиб бўлишимизни айтишганида, кўпчилик бунга ишонмаган бўларди. Спортга оид бўлмаган саволларга келадиган бўлсак, бу борада фикр билдирмайман" - дейди Гинтер.
Олдинроқ Тухель "Боруссия"ни тарк этиши ҳақида эълон қилинган эди.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Комментарии