RU

Последние новости

19:13Отабек Нарзуллаев: "Энди Суперлигада қолиш учун курашмаймиз, кучли бешталик учун ҳаракат қиламиз"  0 18:57Эрон чемпионати. "Ўзбек дербиси"да кучлар тенг келди, Ўрунов ва Ашурматов тўлиқ ўйнади  0 18:28Александр Хомяков: "Курашишда давом этамиз"  1 18:00Сардор Рашидов — "Нефтчи", Искандеров ва Шомуродов ҳақида   4 17:40Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди  52 17:33"Клуб уни шунчаки сотиб олмаган". "Ливерпуль" сардори Вирц ҳақида гапирди  0 17:04Алижонов, Алибоев, Искандеров, Сергеев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 рамзий терма жамоаси  4 16:37"Йил жавоҳири" номинанти Туркияда операция қилинади  0 15:57Азиз Ибрагимов: "Гуруҳда Бразилия билан бирга кейинги босқичга чиқишимизни хоҳлайман"   2 15:34Мўмин Мелиев Ўзбекистонга қайтди  4 15:08"Барселона" "Ливерпул"нинг трансфер нишонини мерсисайдликлар бурни остидан тортиб олди  0 14:32Даврон Файзиев: "Аргентина, Англия, Гана ёки Сенегал билан бир гуруҳга тушишимизни хоҳлайман"  12 13:46Равшан Ҳайдаров: "Ўзбекистон Жаҳон чемпионатида майдонга шунчаки тўп тепиш учун чиқмайди"  2 13:18Кападзе икки шогирдини "Навбаҳор"га жалб этмоқчи  22 12:51Виталий Денисов: "Кўпроқ топ-терма жамоа бўлишини истардим. Бразилия дейсизми, Франция дейсизми. Фарқи йўқ"  6

"Ғиждувон" бош мураббийи Баҳодир Шаймардонов: “Ёшлар берилган имкониятни тўлиқ оқлади” Новости

"Ғиждувон" бош мураббийи Баҳодир Шаймардонов: “Ёшлар берилган имкониятни тўлиқ оқлади”

Биринчи лиганинг 17-турида “Ғиждувон” жамоаси ўз майдонида “Жомбой”ни қабул қилди ҳамда 5:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Мазкур учрашувдан сўнг мезбонлар бош мураббийи Баҳодир Шаймардонов фикрларини билдириб ўтди.

- “Хабарингиз бор, ўтган турда жуда аламли тарзда мағлубиятга учрадик. “Жомбой”га қарши ўйинга астойдил тайёргарлик кўрдик. Таркиб борасида катта таваккалга қўл урдик. Асосан ёшларни майдонга туширдик. Ёшлар берилган имкониятни тўлиқ оқлади. Бугун имконият берганимиз 2000 йилда туғилган Ислом Бойсариев хет-трикка эришди. Очиғи, аввалги турда “Зомин”дан учралган мағлубият жамоага қаттиқ таъсир қилди. Биз жуда яхши имкониятларга эга бўлсак-да, омадимиз келмаганди. Шунинг учун ҳам “Жомбой”ни ютишимиз зарур эди.

- “Ғиждувон”нинг бугунги кунда асосий вазифаси нимадан иборат?


- Аслида бизнинг жамоамиз олдига Про-лигага чемпион сифатида йўл олиш вазифаси қўйилганди. “Зомин”га мағлубиятга учраб, имкониятларимизни пасайтириб юборган бўлсак-да, ҳали ҳамон мақсадимиз ўзгаргани йўқ. Охиригача курашамиз ва мақсадимиз Про-лигага чиқиш.

- Рақобатчи жамоалар борасида қандай фикрдасиз?


- Бу йилги Биринчи лига баҳслари қизғин ва муросасиз кечмоқда. Чунки мен эътибор билан қарамоқдаман, ҳар бир жамоада иқтидорли ва яхши футболчилар кўп. Асосан ёшлар тўп сураётган бўлса-да, келажаги бор боллар кўзга ташламоқда. Айтайлик, “Зомин”, “Нефтгазмонтаж” ва “Навбаҳор-Фарм” жамоаларида яхши футболчилар талайгина. Шу ўринда ПФЛ раҳбарларига бир таклифим бор эди. Келгуси йиллардан бошлаб Про-лига ва Биринчи лига форматига яхшироқ эътибор беришса яхши бўларди. Негаки, Про-лигада жамоалар сони кам. Ишонинг, Биринчи лигадаги молиявий имконияти юқори жамоаларни Про-лигага қўйиб, иштирокчилар сони оширилса янада қизиқарли ўйинлар сони ошарди. Биринчи лигада ҳам ўз олдига вазифа қўядиган жамоалар чиқиб келади.

- Бугунги кунда “Ғиждувон” жамоасининг молиявий ҳолати қандай?


- Бу борада муаммомиз йўқ. Раҳбарият мукофат пулларини бермоқда. Маошлар бўйича ҳам узилишлар деярли йўқ. Раҳбарият йигитларни шу томонлама қўллаб келмоқда.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика