RU

Последние новости

19:05"Юве" "Челси"нинг 68 млн евролик таклифини рад этди – Йилдиз сотилмайди  1 18:36"Бавария" Гарначога қизиқмоқда, футболчи АПЛда қолишни истамоқда  1 18:07"Барселона" Япония бўйлаб тур тақвимини эълон қилди  2 17:39МЮ ҳимоячиси Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  0 17:16Рио Фердинанд Николас Жексонни Дрогбага қиёслайди  2 16:45Сонга Америкадан таклиф тушди  0 16:29Шамиль Яфаров 75 ёшда!  0 16:09"Ҳали трансфер ойнасидаги ишимизни тугатмадик. Ҳимоя чизиғини кучайтиришни режалаштирганмиз" — Вадим Абрамов  2 15:47"Истиқлол": Кожога омад тилаймиз  9 15:21"Насаф" асосий футболчиларидан бири билан шартномани узайтирди  5 15:00"Манчестер Сити" янги дарвозабон билан келишувга эришди — Here We Go!  2 14:43"Навбаҳор"дан трансфер тақиқи ечилди  8 14:18"Спортинг" Сегунда тўпурарини харид қилмоқда  0 13:50Instagram орқали мураббий излаётган Ҳиндистон Хавига рад жавобини берди  14 13:22Андреа Пирло Дубай жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди  3

Германияда ўтказилган ЖЧ-2006га велосипедда борган марғилонлик Бразилияга отланди Новости

Германияда ўтказилган ЖЧ-2006га велосипедда борган марғилонлик Бразилияга отланди

2006 йили Германияда бўлиб ўтган футбол бўйича жаҳон чемпионати баҳсларига Ўзбекистондан велосипедда борган марғилонлик Акрам Маъруфжонов Бразилияга боради.

Машҳур велосипедчининг режалари ҳақида ЎФФ матбуот котиби Санжар Ризаев 20 январь куни маълум қилди.

Хабарберишларича, Маъруфжонов ЎФФ матбуот хизмати меҳмони бўлиб ва Бразилиядаги жаҳон чемпионати баҳсларига велосипедда бориш режалари билан ўртоқлашган.Марғилонлик 60 ёшдан ошган велосипедчи бунгача Германияда ташкил этилган футбол бўйича 2006 йилги жаҳон чемпионати баҳсларига ҳам велосипедда борган эди.

Маълумот учун, 2008 йили Маъруфжонов Германия терма жамоаси ва Мюнхеннинг “Бавария” клуби собиқ дарвозабони Оливер Каннинг хайрлашув учрашувида иштирок этиб, унга зарбоф тўн ва дўппи кийдирган, невараси учун эса Каннинг дастхати туширилган клуб либосини эсдалик сифатида қабул қилган.

Футбол бўйича 2014 йилги жаҳон чемпионати баҳслари 12 июнь – 13 июль кунлари Бразилиянинг 12 шаҳрида бўлиб ўтади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика