RU

Последние новости

19:24Суперлига. "Пахтакор" — "Навбаҳор" (матнли трансляция)  5 19:08"Пахтакор" — "Навбаҳор". Таркиблар маълум  11 19:05"Сўғдиёна" — "Насаф". Таркиблар маълум  5 18:47Мутахассис фикри. Улуғбек Мирзаев: "Испания Хорватияга нисбатан жисмонан тетик, юқори тезликда ҳаракат қилди"  3 18:31Виталий Левченко: "Сиз "Нефтчи" бош мураббийимисиз?"  3 18:17Февзи Давлетов: "Нимели "Сурхон"да ўйнагиси келяптими ёки йўқми тушуниб олиши керак"  5 18:00Польша - Нидерландия (матнли трансляция)  14 17:58Эмре Жан: "Қандай ўйнаганимизни ҳисобга олганда, "Боруссия" ЧЛ финалида ғалабага лойиқ эди. Биз қўлимиздан келганини қилдик"  3 17:33"Челси" 40 миллион евролик трансферни амалга оширишга яқин  0 17:05Польша — Нидерландия. Таркиблар маълум  4 16:52Биринчи давранинг энг марказий учрашувида ким ғалаба қозонади? "Пахтакор" - "Навбаҳор" учрашувига превью  13 16:26А Серия клуби Хуммельс билан шартнома имзоламоқчи  1 15:59Англия терма жамоаси Евро-2024даги ғолиблик учун 11 миллион евро миқдорида бонус олади  0 15:25Вирц шу ёзда "Байер"дан кетмайди. "Бавария", "Реал", "Барса" ва АПЛ клублари у билан 2025 йилда шартнома имзолашга уриниб кўради  0 14:56Васкеснинг "Реал"даги келажаги маълум  5

Геннадий Кочнев: "Яна омадимиз келиб, ғалабага эришдик" Новости

Геннадий Кочнев: "Яна омадимиз келиб, ғалабага эришдик"

Про-лиганинг 8-тури доирасида "Арал" мағлуб этилганидан кейин "Ғиждувон" бош мураббийи Геннадий Кочнев ўз фикрларини билдирди.

- Ўйин ҳақида нима дейишим мумкин, оғир баҳс бўлди. Тўғрисини айтсам, дурангга ҳам тайёр тургандим. Йигитлар ҳаракат қилишди, бор кучи билан меҳнат қилишди ва ғалабани илиб кета олишди. Бугун захирадан тушганлар ўйинни яхшилай олишди. Жамоада бир қанча яхши вазиятлар бўлди. Футболчилардан мамнунман, улар яхши ҳаракат қилишди ва керакли 3 очкони қўлга киритишди. Ёқимли байрам бўлди. Шу сабабли мухлисларни, клуб раҳбариятини ғалаба билан табриклайман. Барчасидан мамнунман.

- Бу ғалаба навбатдаги ўйинга иштиёқ бера оладими?

- Албатта. Чунки биз сўнгги поғонадан кўтарилдик. Албатта, иштиёқ тақдим қилади. Бугун биз учун муҳим ўйин эди. Йигитларнинг ҳаракатларидан қониқиш ҳосил қилдим.

- Ўтган ўйиндаги матбуот анжуманида муаммолар ҳақида гапиргандингиз. Бу муаммолар ҳал бўлдими?

- Йўқ, бу ҳали жараёнда. Кутяпмиз. 

- Ёзда таркибга қўшиб олинадиган футболчиларни рўйхат қилиб олдингизми?

- Ҳозирча ҳолатимиз бунга йўл қўймаяпти. Бизда шорт-лист йўқ. Ишлар ҳал бўлганидан кейин бирга ўтириб, ўйлаймиз. Агарда ҳолат ўтган йилгидек бўлса, балки, ишлар яхшироқ бўлиши мумкин.

- Биринчи бўлимда Бобур Аманов ҳужумда ўйнади. 

- Бу борада ўтган йили гапирганман. 2010 йили "Бухоро" бош мураббийи бўлганимда, биз биринчи лигада эдик, Бобур эса менинг ҳужумчим бўлган. Ўшанда у бир мавсумда 11та гол урган. Кейинчалик ҳимояга ўтганди. Мураббийлар билан биргаликда унинг тўпни ушлаб тура олишини инобатга олдик. У жароҳатидан кейин энди тикланиш жараёнини бошдан кечиряпти. 

- "Ғиждувон"га ғалаба учун нималар етишмаяпти?

- Жамоага эътибор етишмаяпти. Агарда ишлар бошқача кетса, яхшироқ эътибор қарата олишса, нормал даражадаги машғулот жараёнига имкон беришса, йигитларда куч ҳам пайдо бўлади ва барчаси бошқача бўлади. 

- "Арал"нинг ўйини ҳақида нима дея оласиз?

- Жуда яхши жамоа. Уларнинг бугун тезкор ўйин кўрсатишини кутгандик. Оғир ўйин ўтказдик ва яна омадимиз келди. Омад сабабли сўнгги дақиқада ғалаба голини урдик.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика