RU

Последние новости

21:00Суперлига. "Динамо" Жиззахда "Пахтакор" билан муроса кўчасини танлади  57 20:52"Пари НН" - ЦСКА. Таркиблар эълон қилинди  1 19:58Ўзбекистонда ўтадиган ФИФА Футзал Жаҳон чемпионати-2024 мусобақасининг расмий логотипи эълон қилинди  0 19:53Аргентина терма жамоасига чақирилганлар рўйхати эълон қилинди  0 19:49"Марсел"нинг 3 нафар футболчиси ўққа тутилди  0 19:20Хорватия терма жамоаси Евро-2024 учун таркибини тақдим этди  2 18:55Суперлига. "Сурхон" – "Насаф" 0:1 (матнли трансляция)  26 18:54"Ливерпуль" "Байер" ҳимоячиси учун курашда пешқадамлик қилмоқда  0 18:26МЮ, "Манчестер Сити" ва "Тоттенхэм" Брантуэйтга қизиқмоқда  0 17:49ОКМК "Сўғдиёна"ни мағуб этган голларга бой ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 17:20"Реал" "Ливерпул"дан Мак Аллистерни сотиб олиш ҳақида ўйламоқда  1 16:52"Астон Вилла" "Челси" етакчиси билан шартнома имзоламоқчи  2 16:25Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин  1 15:59"Тоттенхэм" ҳимоячиси жамоани тарк этади  1 15:37Тиаго Силва "Челси" билан хайрлашди  6

Геннадий Кочнев: "Сўнгги дақиқада гол ўтказиб юбориш аламли бўлди" Новости

Геннадий Кочнев: "Сўнгги дақиқада гол ўтказиб юбориш аламли бўлди"

Про-лиганинг 10-тури доирасида "Динамо" билан ўйналган дурангдан кейин "Ғиждувон" бош мураббийи Геннадий Кочнев ўз фикрларини билдириб ўтди.


- Сўнгги дақиқада гол ўтказиб юбориш аламли бўлди. Рақиб жуда кучли эканлигини, олдига юқори мақсадларни қўйганини инобатга олсак, биз дуранг натижадан ҳам мамнунмиз. Гарчи ушбу учрашувга тайёрланиш жараёнида жуда кўплаб муаммоларга дуч келган бўлсак-да, йигитлар бор кучи билан ўйнагани учун миннатдорман. Балки ушбу натижадан кейин клуб раҳбарияти ҳам бизга эътибор қаратиб, муаммоларни бартараф қилиб берар. Бу биз учун жуда оғир дуранг бўлди. "Динамо"га навбатдаги учрашувларда омад тилайман. Улар учрашув давомида ҳудудий устунликка эга бўлишди. 

- Нима деб ўйлайсиз, ғалабани ушлаб қолиш учун жамоага нима етишмади?

- Бироз эътибор етишмади. Сўнгги ўйинларда бизда чарчоқ аломати ҳам сезила бошланди. Йигитлар жисмонан анчагина чарчаб қолишди. Чунки жамоанинг ушбу ўйин учун тайёргарлик режаси бузилиб кетди. Атиги 2 кун нормал даражада машғулот олиб бордик. Шу сабабли ўйин якунида бизда эътибор ва куч етишмади. Бу эса кўп куч талаб қилади.

- Биринчи бўлимдан кейин йигитларингизга нималар дедингиз?

- Ушбу ўйинда ғалаба қозона олишимиз мумкинлигини айтдим. Учрашув стартида яхши вазиятларга эга бўлдик. Истасангиз, яхши ўйин кўрсата оласиз, деб тушунтирдим. Шунчаки характер кўрсатинг ва ўзингизни йиғиштириб олинг. Яхши суҳбат бўлди. Йигитлар иккинчи бўлимга чиқишди, иккита гол уришди ва ўзларини кўрсата олишди. Сўнгги дақиқада гол ўтказиб юбориш аламли бўлди. Рақибнинг салобатини инобатга олсак, ёмон натижа эмас. Навбатдаги учрашувга тайёргарликни бошлаймиз.

- Мухлисларга айтар сўзларингиз борми?

- Мухлислар бизни қўллаб туришди, бу ёқимли бўлди. Жамоа яхши ўйнаб турган пайти мухлислар ҳам ёнимизда бўлади. Жамоага қийин пайтида эса уларга ҳам қийин бўлади. Бугун мухлисларга раҳмат айтаман, уларнинг қўллаб-қувватловини доимо сезиб турдик.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика