RU

Последние новости

13:32Постекоглу "Тоттенхэм" камида уч нафар янги футболчи сотиб олишини истамоқда  0 13:17Бу қизиқ. "Сити" дарвозабони беш йилда иккита ўйинда майдонга тушди, лекин клуб уни қўйиб юбормайди  1 12:49Тошкентда ўтказилган "Воҳа дербиси"да "Насаф"нинг қўли баланд келган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 12:36Ўзбекистон футзалининг энг яхшиларини тақдирлаш маросимига таклиф этамиз  0 12:24Баркли "Астон Вилла"га ўтиши мумкин  0 11:59"Манчестер Юнайтед" Санчони 50 миллионга сотмоқчи  2 11:34"Байер" билан чемпион бўлган ҳимоячи "Бавария"га қайтади  2 10:39Аббосбек Файзуллаев жорий мавсум ушбу натижага эришган энг ёш футболчига айланди  16 10:02Яна бир «юлдуз» Саудия Арабистонидан кетмоқчи  2 09:31Муҳаммад Салоҳ «Ливерпуль»ни тарк этган Клоппга мурожаат қилди  3 09:00Футзал. Бугун Россияга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушамиз  1 08:36Ўзимизнинг карикатура. Самвел Бабаян 53 ёшда  10 08:05Sofascore. Кечаги учрашувда Аббосбек Файзуллаевнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  21 07:50РПЛ. "Нижний Новгород" - ЦСКА 2:6  0 07:45Серия А. "Болонья" - "Ювентус" 3:3  0

Геннадий Кочнев: "Сўнгги дақиқада гол ўтказиб юбориш аламли бўлди" Новости

Геннадий Кочнев: "Сўнгги дақиқада гол ўтказиб юбориш аламли бўлди"

Про-лиганинг 10-тури доирасида "Динамо" билан ўйналган дурангдан кейин "Ғиждувон" бош мураббийи Геннадий Кочнев ўз фикрларини билдириб ўтди.


- Сўнгги дақиқада гол ўтказиб юбориш аламли бўлди. Рақиб жуда кучли эканлигини, олдига юқори мақсадларни қўйганини инобатга олсак, биз дуранг натижадан ҳам мамнунмиз. Гарчи ушбу учрашувга тайёрланиш жараёнида жуда кўплаб муаммоларга дуч келган бўлсак-да, йигитлар бор кучи билан ўйнагани учун миннатдорман. Балки ушбу натижадан кейин клуб раҳбарияти ҳам бизга эътибор қаратиб, муаммоларни бартараф қилиб берар. Бу биз учун жуда оғир дуранг бўлди. "Динамо"га навбатдаги учрашувларда омад тилайман. Улар учрашув давомида ҳудудий устунликка эга бўлишди. 

- Нима деб ўйлайсиз, ғалабани ушлаб қолиш учун жамоага нима етишмади?

- Бироз эътибор етишмади. Сўнгги ўйинларда бизда чарчоқ аломати ҳам сезила бошланди. Йигитлар жисмонан анчагина чарчаб қолишди. Чунки жамоанинг ушбу ўйин учун тайёргарлик режаси бузилиб кетди. Атиги 2 кун нормал даражада машғулот олиб бордик. Шу сабабли ўйин якунида бизда эътибор ва куч етишмади. Бу эса кўп куч талаб қилади.

- Биринчи бўлимдан кейин йигитларингизга нималар дедингиз?

- Ушбу ўйинда ғалаба қозона олишимиз мумкинлигини айтдим. Учрашув стартида яхши вазиятларга эга бўлдик. Истасангиз, яхши ўйин кўрсата оласиз, деб тушунтирдим. Шунчаки характер кўрсатинг ва ўзингизни йиғиштириб олинг. Яхши суҳбат бўлди. Йигитлар иккинчи бўлимга чиқишди, иккита гол уришди ва ўзларини кўрсата олишди. Сўнгги дақиқада гол ўтказиб юбориш аламли бўлди. Рақибнинг салобатини инобатга олсак, ёмон натижа эмас. Навбатдаги учрашувга тайёргарликни бошлаймиз.

- Мухлисларга айтар сўзларингиз борми?

- Мухлислар бизни қўллаб туришди, бу ёқимли бўлди. Жамоа яхши ўйнаб турган пайти мухлислар ҳам ёнимизда бўлади. Жамоага қийин пайтида эса уларга ҳам қийин бўлади. Бугун мухлисларга раҳмат айтаман, уларнинг қўллаб-қувватловини доимо сезиб турдик.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика