RU

Последние новости

15:21"Сўғдиёна" ўз уйида "Насаф"ни ютиб, нохуш анъанасини тугатган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:04Чигирткалар меҳмонга келган "Пахтакор" - "Навбаҳор" ўйинидан ГАЛЕРЕЯ  1 14:53Ўзимизнинг карикатура. Бабаян Шацкихни яна юта олмади  1 14:45"Реал" ҳужумчиси "Байер"га қайтади  0 14:22Фарруҳ Сайфиев: "Пахтакор" майдонидаги бир очконинг қадри мавсум охирида билинади"  1 14:00Хамес Родригес "Бока Хуниорс"га ўтишни режалаштирмаяпти  0 13:38Драган Черан: "Мавсум бошида барқарорлик етишмаётганди. Ёш футболчилар кўп нарсани тушуниб етишмоқда"  4 13:16Йован Жокич: "Яна 3 та ўйин ва танаффусга яхши кайфиятда йўл оламиз"  6 12:56Расман: Веско Стешевич истеъфога чиқди  2 12:39Евро-2024. Бугунги учрашувларни бошқариб борадиган ҳакамлар номи эълон қилинди  0 12:18Alfraganus University: 1070 кмни 12 соатга қолмай босиб ўтдик, Москвадамиз!  1 12:00Расман: "Ювентус" спорт координатори клубни тарк этади  2 11:38Суперлигада кутилган истеъфо рўй берди  18 11:11"Бавария" "Ливерпуль" ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда  1 10:28Англия терма жамоаси Европа чемпионатида ғалаба қозонса, қанча мукофот пули олиши маълум  5

Геннадий Кочнев: "Шўртан" ҳам шу майдонда ўйнади, биз ҳам" Новости

Геннадий Кочнев: "Шўртан" ҳам шу майдонда ўйнади, биз ҳам"

Про-лиганинг 13-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Ғиждувон" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Геннадий Кочнев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Биринчи бўлимда биргина вазият туфайли пенальтидан гол ўтказиб юбордик. Йигитлар умумий холатда ёмон ҳаракат қилишмади. Жамоамизда молиявий муаммолар бор. Жамоамиз таркиби деярли янгиланди. Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Иккинчи бўлимда олдинги чизиқда яхшироқ ҳаракат қилдик. Йигитлар мезбонлар дарвозасига тўп киритишни уддалашди.

- Хорижлик мутахассис ўйин давомида кўпроқ кўрсатма берди...

- Ҳа, у мураббийлар штаби томонидан тузилган режа ва кўрсатмаларни етказиб турди. У билан боғлиқ расмий жараёнлар сўнги босқичда.

- Захирадан ўйинга қўшилган футболчиларни ўйинидан қониқдингизми?

- Ҳа, захирадан ўйинга қўшилган футболчилар ёмон ҳаракат қилишмади. Айнан охирида амалга оширилган 2 нафар ўзгариш жамоамиз учун фойдали бўлди.

- Ўйин соат 18:00да бошланди. Бу жамоамиз ўйинига таъсир кўрсатмадими?

- "Шўртан" ҳам шу майдонда ўйнади, биз ҳам. Об-ҳаво таъсир кўрсатган бўлиши мумкин. Бироқ биз биринчи бўлимда ҳам ёмон ҳаракат қилмадик. Мағлубият сабабини об-ҳаво билан боғламоқчи эмасман.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика