RU

Последние новости

21:09Манба: Эрик тен Хаг Англия кубоги финалидаги сўнг МЮни тарк этади  4 20:43Неймар қачон сафга қайтади? "Ал Ҳилол" бош мураббийи жавоб берди  3 20:15ФИНАЛгача...  7 20:01Про лига. "Шўртан" "Хоразм"ни мағлуб этди, дарвозабондан ассист  7 19:33"Клуб ҳеч кимга керак эмаслигини кўриш мен учун оғриқли" — "Нефтчи" бош мураббийи  11 19:15"Sofascore"нинг АПЛ рамзий жамоасидан Холанд ва де Брюйне жой олмади  9 18:38"Сурхон" – "Насаф" беллашувида пенальти бормиди? "Сўғдиёна" ҳакамликдан азият чекдими? Суперлиганинг 8-турида реферилар қабул қилган баҳсли қарорлар таҳлили  8 18:18"Динамо" Махачқала Премьер лигага чиқди, РПЛдаги илк ўйинга Хабиб Нурмагомедов ва Хасбик таклиф қилинади  2 16:57Арда Туран билан муносабати, Париж Олимпиадаси ва кимлар ёрдам бергани — Жаҳонгир Ўрозовнинг Туркиядаги илк мавсуми қандай ўтди?  2 16:335та гол, 2та пенальти ва битта қизил карточка. Тошкент дербисидан ГАЛЕРЕЯ  0 16:15ЎзФҲМ: "Насаф" дарвозасига тоза пенальти қўйилмаган, "Олимпик"ка эса йўқ пенальти қўйилган, "Андижон" футболчиси 18-дақиқада қизил олиши керак эди  29 15:1320 ёшли ҳужумчи, 21 ёшли дарвозабон, 22 ёшли ҳимоячи ва 53 ёшли мураббий. Суперлигада 8-турнинг энг яхшилари   4 14:51"Навбаҳор" ва ОКМКдан 2, қолганлардан бир нафардан. Суперлига 8-тур рамзий терма жамоаси  2 13:32Ўз тарихида илк бор финалга чиққан "Аталанта" мағлубиятсиз одимлаётган "Байер"га қарши. Европа лигаси финали учун превью  4 13:10ПФЛ: "Бобур Арена" секторлари ўйин пайти кузатув камералари ёрдамида назорат қилинади  18

Геннадий Кочнев: "Қўпол хатолар эвазига мағлуб бўлдик" Новости

Геннадий Кочнев: "Қўпол хатолар эвазига мағлуб бўлдик"

Про-лига 3-туридан ўрин олган "Машъал" - "Ғиждувон" (3:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Геннадий Кочнев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Умуман айтганда оғир ўйин бўлди. Якуний натижа ўзимизнинг қўпол хатоларимиз эвазига юзага келди. Биринчи бўлимдаги ўйинимиз яхши эди, аммо кейинроқ вазият ўзгариб кетди. Ҳисоб 1:1 бўлиб турган вақтда қўпол хатога йўл қўйдик ва гол ўтказиб юбордик.

"Машъал" иккинчи бўлимда кўпроқ вазиятларга эга бўлди. Ўйиндан олдин ҳар икки жамоада ҳам очко йўқ эди. Бугун муборакликлар ғалабага эришиб, 3 очкога эга чиқишди. "Машъал"ни ғалаба билан табриклаймиз. 

Мавсум аввалида катта трансферларни амалга ошира олмадик. Шунингдек, асосий таркиб футболчимиз қизил карточка олди. Шу каби факторлар натижаларга таъсир кўрсатаяпти. Бизда ҳозир 0 очко, мусобақа жадвалида энг охирги ўриндамиз. Бироқ, хато ва камчиликлар устида ишлаб навбатдаги ўйинларда ғалабаларга эришишни мақсад қилганмиз.

- Одатда мураббийлар 70-дақиқадан кейин ўзгаришларни амалга оширишади. Сиз жуда эрта захирадан футболчи майдонга туширдингиз. Бунга нима сабаб бўлди?

- Фирдавс Асадов ўз даражасида ўйнай олмади. Шунингдек, бир футболчимиз озроқ жароҳат олиб қолди. Захирадан ўйинга қўшилган Бойсариев гол урди. Бироқ бизда бугунги ўйинда қўпол хатолар кўпайиб кетди. Шунингдек, Муҳаммад Одилов ҳам биз кутган ўйинни намойиш этиб бера олмади.

Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика