RU

Последние новости

22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  7 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  2 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  1 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  20 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7 18:57"Ал Иттиҳод" Бензема ўрнига Салоҳни олиб келмоқчи  4 18:30Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Хитойга ютқазди  7 18:13"Андижон" Хомяков билан боғлиқ вазият юзасидан расмий изоҳ берди  4 17:58Эрон чемпионати. "Трактор" меҳмонда мағлубиятга учради, Ҳамробеков 73 дақиқа ҳаракат қилди  0 17:38Фарғона вилояти ҳокими кубоги. "ФарДУ"да йирик ғалаба, "Қумқўрғон"да жанговар дуранг ва бошқа натижалар  4 17:17САфарда. "Андижон"да нима гаплар? "Ультрас бургут"нинг режалари ва Сардор Азимов билан интервью  1 16:54Элит ОЧЛ. "Насаф" – "Ал Шорта" баҳсида ишлайдиган ҳакамлар эълон қилинди  12

Геннадий Кочнев: "Бугун очко йўқотмадик" Новости

Геннадий Кочнев: "Бугун очко йўқотмадик"

Ўзбекистон Биринчилигининг 4-туридан ўрин олган "Оқ-тепа" - "Нурафшон" (2:2) жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин меҳмонлар устози Геннадий Кочневнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Албатта "Оқ-тепа"дек рақиб билан сафарда дуранг ўйнаш яхши, шу боис, натижадан қониқдим. Аммо 0:2 ҳисобида олдинда бориб, дуранг ўйнаб қўйганингиз учун барибир ғалабани хоҳлайсиз. Бизда ҳам, мезбонларда ҳам дарвозаларни ишғол қилиш учун етарлича имкониятлар бўлди. Биз биринчи бўлимнинг дастлабки 25 дақиқасини жуда яхши ўтказдик. Бироқ асосий таянч ярим ҳимоячимиз жароҳат олган, унинг йўқлиги билиниб қолди. Захирадан майдонга тушган футболчи ўйинни кучайтириши лозим эди, лекин у темпга мослаша олмади. Қолаверса, жароҳат туфайли яна бир асосий ўйинчимиз Асил Бегимқулов ҳам бугун майдонга тушгани йўқ. Табиийки, уларнинг йўқлиги бугун сезилди.

Гарчи 0:2 ҳисобида олдинда борган бўлсак-да, бугун биз икки очко йўқотдик, демаган бўлардим. Ҳар ҳолда рақибимиз "Оқ-тепа". Ўтган йили олий лигага чиқишига бир баҳя қолган клуб. Таркибида олий лига ҳавосидан баҳра олган бир қатор тажрибали ўйинчилар бор жамоа. Мезбонларнинг бугунги бошланғич таркибига аҳамият берадиган бўлсангиз, икки нафар ёш ўйинчини инобатга олмаса, қолган барча футболчилар тажрибали йигитлардир. Шунинг учун бугун очко йўқотдик, деб ҳисобламаган бўлардим, - дейди Кочнев.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика