Геннадий Кочнев: "Иккинчи голдан кейин ўйинни ташлаб юбордик"
11 окт 2023 01:15
Новости
Геннадий Кочнев: "Иккинчи голдан кейин ўйинни ташлаб юбордик"
Про-лиганинг 20-турида "Хоразм"дан учралган мағлубиятдан кейин "Ғиждувон" бош мураббийи Геннадий Кочнев ўз фикрларини билдириб ўтди.
- Биринчи бўлимда тезкор гол ўтказиб юбордик. Кейинчалик қизил карточка олдик. Бу ўйиннинг боришини ўзгартириб юборди. Иккинчи бўлимнинг 20 дақиқалигида боримизни бериб ҳаракат қилдик. Йигитлар бир киши кам эканлигимизни билдирмасликка интилишди. Иккинчи гол эса барчасига нуқта қўйиб бўлди. Шундан кейин жамоа ўзини тиклай олмади.
Иккинчи голдан кейин ўйинни ташлаб юбордик. Бугунги ўйинда мағлуб бўлганимиз аламли бўлди. Чунки ғалаба турнир жадвалида юқорироққа кўтарилишимизга сабаб бўларди. Бироқ ундай бўлмади. Рақобатчиларнинг натижалари ҳам бизга қўл келганди. "Андижон-SGS" дуранг ўйнаганди. Балки бу ҳам йигитларни бўшаштиргандир. Навбатдаги ўйинга тайёргарлик кўрамиз.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии