RU

Последние новости

17:55"Байер" бош мураббийлиги учун янги номзод пайдо бўлди  0 17:25Усмон Дембеле нима учун "Барселона"да кўп жароҳат олган?  2 16:55Мбаппе Чемпионлар лигасининг фаворити ҳақида гапирди  0 16:25Швайнштайгер Германия терма жамоасини танқид қилди  2 16:13Муҳаммадрасул Абдумажидов легионерга айланмоқда  10 15:32Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эронга қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум бўлди  8 15:20Юлиан Нагельсманн: "Ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишни истайман ва истеъфо ҳақида ўйламайман"  0 14:44Хайрия учрашуви. "Динамо" - Ўзбекистон фахрийлари беллашувидан галерея  0 14:20Лаутаро Мартинес: "Ҳеч қачон бундай оғриқни ҳис қилмаганман"  2 13:50Факт. Ўзбекистон Тошкентда Эронни ютмаган. Нохуш анъана тугайдими?  20 13:20Томас Тухель: "Идеал ўйин йўқ, аммо жамоам кўп яхши томонларни кўрсатди"  1 12:50Роберт Левандовский 2025/26 йилги мавсумдан сўнг "Барселона"ни тарк этиши мумкин  4 12:16ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувини сингапурлик ҳакам бошқаради  11 11:47U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон билан дуранг ўйнаган Ўзбекистоннинг гуруҳида вазият қандай?  17 11:20Ислом Исмоилов Канада билан ўйиндан сўнг: "Пенальтилар серияси доим режамизда бўлади"  1

Гегенпрессинг тики-такага қарши: "Ливерпуль" "Манчестер Сити" билан ўйнайди ПРЕВЬЮ Новости

Гегенпрессинг тики-такага қарши: "Ливерпуль" "Манчестер Сити" билан ўйнайди ПРЕВЬЮ

Бугунги куннинг муҳим тўқнашуви ҳақида...

"Ливерпуль" – "Манчестер Сити"
Стадион: "Энфилд Роад" (Ливерпуль)
Бошланиш вақти: 18:30
Бош ҳакам: Мартин Аткинсон (Англия)

Бугун туманли альбионнинг энг кучли икки жамоаларидан бўлган - "Ливерпуль" ва "Манчестер Сити" ўзаро тўқнаш келади. Томонлар шу кунгача АПЛда бир хил очко жамғаришган ва мағлубиятга учрашмаган. Демак, бугунги баҳснинг қадри икки карра баланд десак хато бўлмас. Агарда учрашувда дуранг қайд этиладиган бўлса, бошқа жамоа турнир жадвалининг биринчи поғонасига чиқиб олиши ҳеч гап эмас.

"Манчестер Сити" кўплаб статистикаларни яхшилаш борасида биринчи жамоалардан. Пеп бошчилигидаги клуб тўпни ушлаб туриш борасида энг яхши натижага эга - 67,3 фоиз. Ҳаммадан кўпроқ зарба берган - бир ўйинга ўртача 24 зарбадан. Барчадан кўпроқ аниқ паслар беришган - 90,4 фоиз. "Шаҳарликлар" аслида барча ўйинларда ғолибга айланган бўлиши керак эди. Аммо жамоа "Вулверхэмптон"га қарши баҳсда дуранг ўйнаб қўйди.

Айни дамда "Сити"да икки йўқотиш бор: Фабиан Делф ва Илкай Гюндоган. Де Брюйне эса машғулотларга қайтган. Бельгиялик бугуноқ майдонга қайтиши ҳам мумкин. Ҳозирда Менди ва Гвардиола ўртасида кичик мунозара юзага келганини ҳисобга олсак, унинг ўйинга тушиши сўроқ остида турибди.

Таркиб борасида "Ливерпуль"нинг ҳолати яхши. Бироқ "қизиллар" мухлислари сўнгги пайтларда натижа борасида норози бўлишмоқда. Клопп жамоаси сўнгги уч ўйинда ғалабага эриша олмади. Ачинарлиси, "Наполи"га қарши "Ливерпуль" ўзининг энг ёмон ўйинини кўрсатди. Аммо бу билан жамоа инқироз кўчасига кириб қолган деб айтиб бўлмайди.

АПЛ ташкил этилганидан буён жамоалар ўзаро 42 учрашувда қатнашишган. Шуларнинг 19тасида "қизиллар", 8тасида эса "шаҳарликлар"нинг устунлиги кузатилган. 15 ўйинда эса ғолиб аниқланмаган. Ўтган мавсумда "Энфилд"да бўлган ўйинда 4:3 ҳисоби қайд этилганди.

Умумий ҳисоблаганда жамоалар ўзаро 182 марта тўқнаш келишган. Шуларнинг 90тасида "Ливерпуль", 45тасида "Сити" ғалаба қозонган. 47 учрашувда дуранг кузатилган. Голлар уриш бўйича ҳисоб - 324:239.

Учрашув Тошкент вақти билан 20:30да старт олади.

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика