Ғайрат Шихов: "Муаммоларни айтаман десам матбуот анжуманида вақт етмайди"
07 сен 2020 09:25
Новости
Ғайрат Шихов: "Муаммоларни айтаман десам матбуот анжуманида вақт етмайди"
"Шўртан" жамоасини ғалаба билан табриклаймиз. Умуман олганда яхши ўйин бўлди. Лекин, ҳисоб биз учун қониқарли эмас. Ишлашда давом этамиз. Ҳар 2-3 кунда ўйин бўлаётгани боис футболчиларда чарчоқ аломатлари сезилмоқда.
Про лиганинг даражаси бу йил анча кўтарилди. Охирги учта турни орасида вақт жуда тиғиз бўлди. Балки, ўйинга мослаша олмаётгандирмиз.
Учрашув бошидан очиқ футбол таклиф қилдик. Мағлубиятга учрадик демак бу қарор хато бўлиб чиқди. Ютганимизда тўғри бўларди.
Пандемия ва футболдаги тўхталиш фақат бизга эмас бутун дунё футболига таъсир қилди. Бундан қочиб бўлмайди. Машғулотларни узлуксиз ўтказишни иложи бўлмади.
Ҳимоя ва ярим ҳимоядаги боғлиқликда муаммолар кўзга ташланди. Гол ура олмаяпмиз, демак муаммоларимиз кўп.
Муаммоларни айтаман десам матбуот анжуманида вақт етмайди. Ишлашда ва камчиликларни бартараф этишга ҳаракат қиламиз",- дейди Ғайрат Шихов.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Комментарии