Гави: "Реал Мадрид"нинг ким билан шартнома имзолаши мени қизиқтирмайди"
17 июн 2023 00:12
Новости
Гави: "Реал Мадрид"нинг ким билан шартнома имзолаши мени қизиқтирмайди"
"Барселона" ярим ҳимоячиси Гави жамоаси ва "Реал"нинг кучайиши ҳақида гапирди.
Яқинда "Қироллик клуби" Европа футболининг кўплаб гигантлари даъвогарлик қилган ярим ҳимоячи Жуд Беллингемни ўз сафига қўшиб олди.
"Реал Мадрид" истаган ўйинчи билан шартнома имзолаши мумкин, бунга унчалик аҳамият бермайман. Аксинча, буткул ўзимизга эътибор қаратганмиз, сабаби бизда яхши жамоа шаклланган.
"Барселона" иқтисодий жиҳатдан энг яхши даврни ўтказмаяпти, аммо академия ўйинчилари ўз вақтида юқори даражага эришди", - деди 18 ёшли футболчи.
Гави "кўк-анорранглилар" таркибида барча мусобақаларда барча мусобақаларда 96 ўйин ўтказган.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Комментарии