RU

Последние новости

00:09ЕЧЛ. ПСЖ — "Челси" ва "Буду Глимт" — "Спортинг" ўйинлари учун таркиблар маълум  0 00:03Андрей Шипилов: "Қўқон-1912" энг ёши катта жамоа? Гапингиз тўғридир. Лекин мен паспортга қарамайман"  0 23:47"Реал" — "Манчестер Сити". Ҳусанов асосий таркибда!  25 23:06Эден Азар ВАРни бекор қилиш тарафдори  5 22:32Бруну Фернандеш "Арсенал"га ўтиши мумкин  3 22:05Суперлига. "Локомотив" – "Қўқон-1912" 0:0   0 21:42"Байер" — "Арсенал". Таркиблар маълум  10 21:40Суперлига. "Бухоро" ўз уйида "Хоразм" билан дуранг ўйнади  18 21:39Финалиссима қўчирилди  9 21:26Суперлига. "Локомотив"да мағлубиятсиз, "Қўқон-1912"да ғалабасиз юриш давом этди  16 21:20ПСЖ Фернандесни "Реал"дан илиб кетмоқчи  11 20:45"Наполи" Мактоминей билан шартномани узайтириб, уни энг кўп маош олувчи футболчилардан бирига айлантирмоқчи  1 20:29Станислав Кудряшов "Сурхон" нега юта олмаётгани, жамоанинг иқтидорлари ҳақида гапирди  0 20:10Илёс Зейтуллаев "Бунёдкор"даги молиявий муаммолар, "Ювентус"да нега порламагани ҳақида гапирди  16 19:55Эрон клубларидаги легионерларимиз "Навбаҳор"га қўшиладими? Кападзе изоҳ берди  11

Гаттузо “Женоа”дан учралган мағлубиятга изоҳ берди Новости

Гаттузо “Женоа”дан учралган мағлубиятга изоҳ берди

“Наполи” бош мураббийи Женнаро Гаттузо Италия А серияси 21-турида “Женоа”дан (1:2) учралган мағлубият ҳақида гапирди.

“Ўзим футбол ўйнаганман ва ҳамма хато қилиши мумкинлигини биламан. Аммо вазиятни ўнглаш учун вақтимиз бўлмаяпти. Чунки ҳар уч кунда майдонга тушишимизга тўғри келмоқда.  Дарвозамиз олдида иккита голли вазиятни яратилишига ўзимиз сабабчи бўлдик. Ёмон томони битта хатони икки марта такрорладик.

Буни баратараф этиш устида ишлашимизга тўғри келади. Бу биз машғулот олиб бормаётганимиз, балки ўйиндан ўйинга тикланиш жараёнларини ўтказишимиз билан боғлик, деб ўйлайман. Аммо фақат “Наполи” бундай ҳолатда эмас. Барча жамоалар ҳам биз каби қисқа муддат ичида ўйинлар ўтказишмоқда.

Албатта, рақамлар алдамайди: биз билан боғлиқ бундай ҳолат биринчи марта эмас. Гол уриш учун кўплаб вазиятларни яратаяпмиз, аммо улардан самарали фойдалана олмаяпмиз. Бунинг устида жиддий бош қотиришимизга тўғри келади”, дея Гаттузонинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Football Italia.

Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика