Гасперини "Милан"нинг Италия чемпионлигига лойиқ эканлигини айтди
16 мая 2022 10:41
Новости
Гасперини "Милан"нинг Италия чемпионлигига лойиқ эканлигини айтди
"Аталанта" А Серия 37-тур доирасида "Милан" (0:2)га мағлуб бўлди.
Жан Пьеро Гасперини жамоасининг мағлубияти ҳақида ўз фикрларини билдирди.
"Милан" жуда кучли ўйнади, улар "Интер" каби титулга лойиқ. Булар энг яхши икки клубдир. Биз ҳам ёмон ўйнамадик, иккинчи голгача ўйинда эдик. Аммо, ундан сўнг бизга қийин бўлиб кетди, аммо "Милан"га муаммо туғдиришга улгурдик", - дейди Гасперини.
"Интер" А Серияда 81 очко билан "Милан"дан икки очко ортда қолган ҳолда иккинчи ўринда бормоқда. "Аталанта" эса саккизинчи ўринда.
"Интер" 38-турда "Сампдория" билан учрашади, "Милан" эса "Сассуоло" билан.
Комментарии