Гарай Ла Лига клуби билан шартнома имзолашга яқин
14 июн 2021 15:21
Новости
Гарай Ла Лига клуби билан шартнома имзолашга яқин
Эркин агент мақомида юрган тажрибали аргентиналик ҳимоячи Эсекиэль Гарай Испаниянинг "Хетафе" клуби билан шартнома имзолашга яқин.
Эслатиб ўтамиз, 34 ёшли футболчи ўтган йилнинг ёзидан бери клубсиз юрибди.
Унинг сўнгги иш жойи "Валенсия" клуби бўлган эди.
"Хетафе" ўтган мавсум Испания чемпионатида 15-ўринни эгаллади.
Комментарии