RU

Последние новости

12:40Тез орада Хитой бош мураббийи эълон қилинади, якуний уч номзод орасида Кападзе бор  10 12:02Хуршид Ғиёсов: "Терма жамоадан чақирув олсам хурсанд бўламан ва ватан учун боримни бераман"  5 11:35"Барселона" де Йонг билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  2 11:16Авазбек Ўлмасалиев: "Буёғига Суперлигада осон баҳслар бўлмайди"  0 10:47АПЛнинг учта жамоасига "Реал" футболчиси керак  6 10:20Неймар яна жароҳат олди  5 09:53Романо Мессининг "Интер Майами"даги келажаги ҳақида фикр билдирди  1 09:25Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  0 08:56Аморим: "Рим Папаси ҳам мени қароримни ўзгартиришга мажбур қила олмайди"  11 08:28Опта. EЧЛда чемпионлик учун асосий даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8 08:00Легионерлар. Ўрунов жамоаси дуранг ўйнади. Мозговойнинг жамоаси эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  1 07:33Суперлига. Бугун Фарғонада тур ўйини бўлиб ўтади  13 06:40Суперлига. "Шўртан" – "Пахтакор" 0:0  2 01:50Рубен Аморим: "МЮдаги босим бошқа клублардагидан ҳам кўп"  7 01:07Саудия Арабистони. Марказий ўйинда "Ал Аҳли"дан суперкамбэк!  10

Гао Хонгбо: "Биз ҳар бир ўйинга ғалаба учун тушамиз" Новости

Гао Хонгбо: "Биз ҳар бир ўйинга ғалаба учун тушамиз"

Теги :  Гао Хонгбо
Ўзбекистон ва Хитой учрашувидан олдинги матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи Гао Хонгбо иштирок этди.

Унга жамоа сардори Фенг Ксиаотинг ҳамроҳлик қилди.

- Аввало Хитой ОАВ шунча узоқ йўл босиб келишгани учун алоҳида ташаккур айтаман. Эртага иккала жамоа учун ҳам қийин ва мураббий баҳс бўлади. Жанг Лингпенг сариқ карточкалар иккитага етгани боис майдонга туша олмайди. У Хитойда қолди, қолган барча футболчилар Тошкентга келишди. Ўйинчилар эртанги баҳсга тайёрлар. Кейинги ўйинларда керакли натижаларга эришишга умид қиламиз, - дейди Гао Хонгбо.

- Ўз майдонимиздаги ўйиндан сўнг узоқ йўл босиб Ўзбекистонга келдик. Сурияга қарши баҳсдан сўнг эртанги ўйинга тайёр ҳолда келдик. Ўзбекистон кучли ва тажрибали жамоа ҳисобланади - дейди Фенг Ксиаотинг.


Хитойлик журналист саволи: - 3-турдан сўнг Хитой терма жамоасининг гуруҳдаги аҳволи жуда ҳам ёмон. Кейинги ўйинлардан олдин фикрларингиз қандай?

- Учта турдан сўнг бу босқичдаги жамоалар жуда ҳам тез футбол кўрсатишаётганини кўриш мумкин. Барча жамоалар жарима майдони атрофида ва унинг ичида самарали ўйнашмоқда. Шуларни таҳлил қилиб чиқдик. 


Хитойлик журналист саволи: - Бундан кейинги ўйинлар буткул бошқача савияда ўтади. Жамоа сардори сифатида шерикларингизга қандай ёрдам берасиз? 

Фенг Ксиаотинг: - Бу босқичда ҳар бир жамоа кучли ва малакали. Жамоадошларим билан бирга бу ўйинлардан олдин кўпроқ суҳбат қуришим ва ғалаба учун интилишимиз керак.


- Сиз Хитой бош мураббийи сифатида олдин битта ғалаба ва битта дурангга эришгансиз. Эртанги ўйинлардан олдин бу сизга ёрдам берадими?

- Бу босқичда ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш керак. Олдинги натижалар қандай бўлса улар тарихда қолган.


- Ўтган турда Хитой ўз уйида Сурияга ютқазди. Бу футболчиларнинг ўзига бўлган ишончни йўқотишига сабаб бўлмайдими?

- Биринчи навбатда учинчи босқичга чиққанидан бахтиёрмиз. Бунинг учун боримизни бериб ҳаракат қилгандик. Ҳар бир ўйинга ғалаба учун майдонга тушамиз. Ҳа, ўтган ўйинда ютқаздик. Футболчиларнинг ҳафсаласи пир бўлган бўлиши мумкин. Аммо шогирдларим бундай вазиятдан чиқиб кета олишади.


- Бош мураббийнинг Ўзбекистон терма жамоаси ҳақидаги фикрларини билмоқчи эдим. Бундан ташқари Эрон билан ўйинда Ўзбекистон қайси жиҳатларда имкониятни бой берди деб ҳисоблайсиз?

- Бизнинг мураббийлар штабимизда техник гуруҳ мавжуд. Бу гуруҳ бизга Эрон билан ўйинни кузатди ва таҳлиллар қилиб чиқишди. Ўзбекистон терма жамоаси сафида Хитой Суперлигасида ўйнайдиган футболчилар бор. Улар сизларга ёрдам бериши мумкин. Бизда эса бундай футболчилар йўқ. Ўзбекистон сафида 9 ва 15-рақамли футболчилар хавфли. Лекин 15-рақамли футболчи эртага майдонга тушмайди.


Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: -27   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика