RU

Последние новости

10:01Фабио Каннаваро қуръа ҳақида қисқа фикр билдирди  1 09:46Месси энг кучли мураббий ким деган саволга жавоб берди  0 09:20Мартин Боаке Ўзбекистон Суперлигасига қайтмоқда  5 08:53Дунёнинг энг кучли ТОП-100 талик футболчилар рейтингидан ўзбекистонлик футболчи жой олди  3 08:26"Насаф" ва "Андижон" жамоалари "Пахтакор" футболчисини сотиб олмоқчи  1 07:58Суперлига. Бугун илк плей-офф ўйинлари бўлиб ўтади  2 07:25ЖЧ-2026. Бугун қуръа  13 02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  3 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  15 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  17 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  2 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  10 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  5

Ғанишер Қодиров: "Қўқон-1912" билан олти очколик ўйин кутиб турибди" Новости

Ғанишер Қодиров: "Қўқон-1912" билан олти очколик ўйин кутиб турибди"

Суперлиганинг 17-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Шўртан" (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар ҳужумчиси Ғанишер Қодиров ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ўйин қийин бўлишини билгандик ва чиндан шундай бўлди. Футболчилар бор кучи билан ҳаракат қилишди. Икки жамоа ҳам беллашув сўнгида ғалабани ўз томонига оғдириши мумкин эди. Кейинги ўйинларда муваффақият қозонишга ҳаракат қиламиз.

Гол урган вазиятимга келсак, тўп менга келган пайт рақиб дарвозасининг узоқ бурчаги очиқ эканлигини кўрдим. Шу боис, ўйлаб ўтирмасдан оёқ учида зарба йўлладим. 

"Шўртан" ҳар бир учрашувда яхши ўйин намойиш этмоқда, деб ўйлайман. Бир-икки майда деталлар натижаларимизга таъсир ўтказмоқда. Бу камчиликларни бартараф этиш ҳақида ҳақда мураббийлар бош қотиришмоқда. 

Тўғри, учрашув сўнгида бир киши кўп бўлиб қолганимизга қарамай, ўйинимизда бироз палапартишлик кўзатилди. Сабаби, футболчилар толиқиб қолишганди. Улар нафақат тўп билан, балки тўпсиз кўп югуришди. 

Кейинги турда "Қўқон-1912"ни ўз майдонимизда қабул қиламиз. Ҳар қандай жамоа ўз майдонида яхшироқ ўйин намойиш этишади. Бу жамоалар турнир жадвалининг охирги ўринларида боратгани учун икки ҳисса кўпроқ куч билан ҳаракат қиламиз. "Қўқон-1912" билан олти очколик ўйин кутиб турибди. Ғалаба турнир жадвалида юқорилашимизга сабаб бўлиши мумкин", деди ғузорликларнинг ягона голи муаллифи.

Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика