RU

Последние новости

10:25Асрор Алиқулов: "Мақсадимиз "Шўртан"ни Суперлигага қайтариш. Легионерлар жамоамизга ёрдам беришига умид қиламиз"  1 09:55Италия Кубоги. "Лацио" амалдаги соврин эгасини мусобақадан чиқариб юборди  0 09:23Бугун U-17 Осиё Кубогига қуръа ташланади  1 09:15"Ноттингем Форест" бош мураббий Шон Дайчни истеъфога чиқарди  0 08:55"Шўртан" таркибига 4 нафар легионер қўшилди  4 08:25"Йиғиндаги ғалабалар мени хурсанд қилмайди" – Вадим Абрамов "Пюник" мағлуб этилгани ва тайёргарлик ҳақида  3 08:00Эшитдик-да! "Бунёдкор" март ойида уйда ўйнамаслиги мумкин  3 07:24"Шўртан" назорат учрашувида "Локомотив" ўринбосарларини енгди  0 03:30Буффон ва Доннарума дарвозаларига гол урган ҳамда Ўзбекистонга қарши ўйнаган "Нефтчи"нинг янги легионери билан танишамиз  10 03:15АПЛ. ​Ван Дейкнинг голи "Ливерпул"га "Сандерленд" устидан ғалаба тақдим этди  5 02:50Германия кубоги. "Бавария" "Лейпциг"ни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди  0 02:30АПЛ. "Манчестер Сити" "Фулхэм"ни йирик ҳисобда таслим этди. Ҳусанов иккинчи бўлимда майдонга туширилди  33 01:50"Локомотив" Анталиядаги бешинчи назорат ўйинида ғалаба қозонди  0 00:56Влаховичга "Барселона", "Бавария" ва "Милан" қизиқиш билдирмоқда  2 00:33Винисиус 2025 йил охирида депрессиядан қийналаётган Араухога қўнғироқ қилган  6

Гана Ўзбекистонга "B"дан пастроқ таркибда келганми? Новости

Гана Ўзбекистонга "B"дан пастроқ таркибда келганми?

Хабарингиз бор, 26 март куни Наманганда Ўзбекистон МТЖ навбатдаги ўртоқлик учрашувини ўтказади.

Гана мазкур баҳс учун маҳаллий чемпионатдаги жамоалардан йиғилган футболчиларни Ўзбекистонга олиб келди.

Қайдномадан жой олган 20 футболчига қарайдиган бўлсак, улардан фақатгина 2 нафари – ҳимоячи Кристофер Накай Неттей ва ярим ҳимоячи Жастис Блэй асосий жамоада оз бўлса ҳам ўйин амалиётига эга бўлганини кўриш мумкин. Рўйхатдагиларнинг қолгани эса асосан ёш футболчилар ҳисобланади. Қизиғи, таркибда Гана Премьер-лигасида пешқадамлик қилаётган “Карела”дан атиги бир футболчи (ҳужумчи Диавизи Тейлор) жалб қилинган.

Яқинда IFFHS портали миллий чемпионатларнинг янги рейтингини эълон қилганди. Унга кўра, Ўзбекистон Суперлигаси 48-ўриндан жой олган, Гана биринчилиги эса ТОП-80'га ҳам киритилмаган эди. Бу эса орадаги фарқ сезиларли даражада эканлигини билдиради.

Энди савол туғилади: бўлажак ўйин Вадим Абрамов шогирдларига фойда берадими ёки Ганага? 

Гана 2 хил термадан ташкил топган. Биринчиси асосий жамоа ҳисобланади ва юқори даражадаги мусобақаларда қатнашиши кўзда тутилган. Иккинчиси эса “А” жамоаси (лақаби - "маҳаллий қора юлдузлар") бўлиб, у миллий чемпионатдаги етакчи футболчилардан йиғилган ва қитъа миқёсидаги турнирларда иштирок этади. Унинг бош мураббийи 43 ёшли Иброҳим Танко ва у асосий терма устозига ёрдамчи сифатида ҳам фаолият олиб боради. Юқоридаги маълумотларга асосланиб, Танко Ўзбекистонга 3-даража (балки ундан пастроқ)даги “B” термаси билан ташриф буюргани маълум бўлмоқда. 

Дарвозабонлар:

Жозеф Аддо "Адуана" жамоасида ўйнайди (30 ёш) – асосий терма жамоада майдонга тушмаган

Ричард Атта "Хартс" (25 ёш) – терма жамоада майдонга тушмаган

Уилям Эссу "Вижен" қуйи дивизион клуби дарвозабони (18 ёш) – терма жамоада майдонга тушмаган

Ҳимоячилар:

Кристофер Накай Неттей "Асенте Котоко" (22 ёш) – термада 1 та ўйин ўтказган

Иброҳим Иморо "Асенте Котоко" (21 ёш) – терма жамоада майдонга тушмаган

Юсуф Мубарик "Асенте Котоко" (25 ёш) – терма жамоада майдонга тушмаган

Жосеф Ажей "Легон" (25 ёш) – терма жамоада майдонга тушмаган

Конаду Йиадом ВАФА (20 ёш) – терма жамоада майдонга тушмаган

Деннис Корса "Эбусуа" (25 ёш) – терма жамоада майдонга тушмаган

Самуэль Абби-Эши Куэй "Грейт Олимпикс" (19 ёш) – терма жамоада майдонга тушмаган

Ярим ҳимоячилар:

Жастис Блэй "Медеама" (29 ёш) – термада 4 та ўйин ўтказган

Моро Салифу "Бечем Юнайтед" (22 ёш) – терма жамоада майдонга тушмаган

Рашид Нортей "Медеама" (25 ёш) – терма жамоада майдонга тушмаган

Мишел Отоу "Грейт Олимпикс" (23 ёш) – терма жамоада майдонга тушмаган

Максвелл Куае "Грейт Олимпикс" (23 ёш) – терма жамоада майдонга тушмаган

Агеним Боатенг "Дримс" (24 ёш) – терма жамоада майдонга тушмаган

Ҳужумчилар:

Дэниел Африйе "Хартс" (19 ёш) – терма жамоада майдонга тушмаган

Персей Боа "Дримс" (18 ёш) – терма жамоада майдонга тушмаган

Кваме Препра "Кинг Файсал" (20 ёш) – терма жамоада майдонга тушмаган

Диавизи Тейлор "Карела" (21 ёш) – терма жамоада майдонга тушмаган

ГАНА ПРЕМЬЕР-ЛИГАСИ ТУРНИР ЖАДВАЛИ

 “Асенте Котоко” – 3 футболчи жалб қилинган

"Грейт Олимпикс" – 3

"Дримс" – 2

"Медеама" – 2

"Хартс" – 2

“Адуана” – 1 

"Бечем Юнайтед” – 1

ВАФА – 1 

 “Карела” – 1

"Кинг Файсал" – 1

 "Легон" – 1

"Эбусуа" – 1

"Вижен" қуйи дивизион – 1


Элдор Акмурзаев тайёрлади

Автор : Eldor Akmurzayev
Рейтинг: -69   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика