RU

Последние новости

14:23Элдор Шомуродов Туркия Суперлигаси 21-тур рамзий жамоасидан жой олди  0 14:01Фарғона вилояти ҳокими кубогида 3-ўрин эгаси аниқланди  0 13:39Ўзбекистонлик мураббий Кипр клубида иш бошлади  1 13:18Расман: "Металлург" — Про лига иштирокчиси  5 12:56Ҳусниддин Алиқулов муваффақиятли операция қилинди  6 12:32Ҳоланд "Энфилд"да илк бор гол урди. У АПЛда ўйнаган 24 та стадионидан 23 тасида гол уришга муваффақ бўлган  1 12:05"Металлург"дан трансфер тақиқи олиб ташланди  0 11:39Манчестер грандлари "Брентфорд" ҳимоячиси учун курашади  2 11:16Клубларни босқичма-босқич хусусийлаштириш бўйича фикр алмашилди  8 10:30"Сўғдиёна" U-21 мураббийи Станислав Андреев: "Бу ҳаётимдаги янги ва муҳим босқич"  3 10:00Касорла: "Ла Лига барча жиҳатдан АПЛдан ёруғлик йиллари даражасида ортда қолмоқда"  1 09:30"Бенфика" ва "Ал Насср" собиқ мураббийи БАА клубида иш бошлади  0 09:10Майкл Кэррик: "Кейинги ўйинда ҳаммаси ўз-ўзидан ҳал бўлиб кетади, деб ўйлаш мумкин эмас"  7 08:37"Шўртан" Тошкентда йиғинга киришди  0 08:10Расман: "Андижон" тожикистонлик ҳужумчиси билан шартномани бекор қилди  2

⚡️ Ғалати ўтаётган Африка Кубоги Новости

⚡️ Ғалати ўтаётган Африка Кубоги

Камерундаги қитъа биринчилиги антиқа ҳолатларга бой бўлмоқда, улардан эсда қолганларни мазкур видеомиз орқали ёдга олиб ўтамиз.


1. Гамбияга қарши ўйин олдидан ташкилотчилар Мавритания (0:1) мадҳиясини топа олишмади. Улар бунга уч марта уринди, аммо охир оқибат футболчиларнинг ўзи жонли тарзда мадҳияни ижро этишларига тўғри келди.

2. Тунис – Мали (0:1) учрашувини бошқарган ҳакам яхшигина қовун туширди. У аввалига 86-дақиқада финал хуштагини чалди, кейин эса хато қилганини билиб жамоаларни майдонга қайтарди ва асосий вақт тугашига 11 секунд қолганида учрашувни яна якунлашга қарор қилди.

3. Буркина Фасо – Тунис (1:0) учрашуви олдидан ўтказилиши керак бўлган матбуот анжуманига номаълум шахс кириб, микрофон ва кабелларни йиғиштириб олиб чиқиб кетди. Кейинчалик ташкилотчилар барча қурилмаларни ижарага олгани ва пуллар вақтида тўланмагани туфайли шундай қилингани маълум бўлади.

4. Малави термаси устози мусобақа ташкилотчилари кичик даражадаги жамоаларга паст назар билан қараётгани ва уларга овқат етмай қолаётганидан шикоят қилди.

5. Камерун – Комор ороллари (2:1) учрашуви эса алоҳида мавзу:

Комор оролларида ўйин олдидан киперлар билан боғлиқ муоммолар юзага келгани туфайли дарвозага бўйи 172 см бўлган ҳимоячи турди ва у дарвоза томон йўлланган 6 зарбадан 4 тасини қайтарди. Шунингдек, унинг либосидаги рақамни скотч билан ўзгартиришга тўғри келди. Ўйин давомидаги тиқилинчда эса бир неча киши ҳалок бўлгани маълум бўлди.

6. Гвинея – Зимбабве (1:2) учрашувини мусобақа тарихида илк бор аёл ҳакам бошқарди ва ўйин давомида у карточкасини йўқотиб қўйди. Карточкани топишда эса футболчилардан бири унга ёрдам берди.

Автор : Eldor Akmurzayev
Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика