RU

Последние новости

14:45Анчелоттининг ўғли "Ботафого" бош мураббийи лавозимини тарк этди  0 14:18Ўзбекистон U-17 терма жамоаси посбони "Нефтчи"да ўйнайди  1 13:53Расман: Ўткир Юсупов "Навбаҳор"га қайтди!  10 13:27Катта қайта қуриш: "Манчестер Юнайтед" ёзда ярим ҳимояни тўлиқ янгилашга тайёр  6 13:00"Қўқон-1912" икки асосий футболчиси билан шартномани узайтирди  1 12:40Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда  24 12:24Англия Лига Кубоги 1/2 финал учрашувларига қуръа ташланди  2 12:02TVCOM'да бугунги тақвим: Италия Суперкубоги 1/2 финали, Испанияда кубок баҳслари ва бошқалар  1 11:52Алекс Фергюсон 2013 йилда: "Футболчиларга кийиниш хонасида ҳукмронлик қилиш имконини бериш хавфли"  8 11:36"Манчестер Сити" юлдузи АПЛда бир неча кўрсаткичлар бўйича етакчилик қилмоқда  0 10:48Алонсонинг тақдири қайси ўйинга боғлиқлиги маълум қилинди  6 10:21Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг ўз фикрини билдириб ўтди  1 09:55"Бухоро" футболчиси фаолиятини Тошкентда давом эттиради  1 09:30"Брентфорд" бош мураббийи: "Ҳусанов қизил олиши керак эди"  7 09:04"Манчестер Сити" футболчиси: "Хусановдан ўтиб кетиш жуда қийин"  4

"Галатасарой"дан таклиф, дўстига "вилка" тиқиб олгани - Роналду билан бирга финт қилган Шоҳжаҳон ҳозир қаерда? Новости

"Галатасарой"дан таклиф, дўстига "вилка" тиқиб олгани - Роналду билан бирга финт қилган Шоҳжаҳон ҳозир қаерда?

2009 йил Тошкентга жаҳон юлдузи Криштиану Роналдунинг келиши катта шов-шувларга сабаб бўлганди.

Ўшанда пойтахтимиздаги ЖАР стадионида Роналду билан бирга турли финтларни амалга оширган болакай ёдингиздами?

Ҳа, бу ўша келажаги порлоқ деб қаралган, улкан умидлар боғланган Шоҳжаҳон Ҳасанов. Жуда эрта оммага танилган болакай афсуски, катта футболда ўз ўрнини топиб кета олмади. "Оқ-тепа", "Андижон", "Локомотив", "Суғдиёна" жамоаларида ўзини синаб кўрди. Бироқ, ўхшамади. Яқинда Абдулҳафиз Абдулҳамидов бошчилигидаги "Футбол Тайм" ижодкорлари Шаҳриҳон шаҳрида бўлиб юқорида зикр этилган Шоҳжаҳон Ҳасанов билан интервью ташкил қилишди. Бугунги кунда футболдан бошқа соҳада фаолият олиб бораётган Шоҳжон Ҳасанов нима сабабдан "Бунёдкор"дан кетганлиги, Туркия клубидан тушган таклиф ва футболимизнинг бугунги камчиликларидан бири ҳақида гапирди. 

"Бунёдкор"га келганимдан ярим йил ўтиб Роналду келишини айтишди. Аввал ишонмай юрдим. Кейин у келди. Чиқиб финтлар қилдик. "Бунёдкор"да ўқишни давом эттирдим, машғулотларда иштирок этдим. Роналдуни ўзи олиб кетади деган гаплар ҳам бўлган. Лекин, барчаси ўзимни қўлимда эмасди. Тепамда раҳбарлар бор эди. Бир йил ўтиб "Галатасарой" жамоасидан таклиф тушган. Мураббий Фотих Терим эди. Клуб академиясига таклиф қилганди. У ерга ҳам бормаганман. Буни ўзига яраша сабаблари бўлган. Натижада "Бунёдкор"да қолдим. Балки, янада қимматроққа сотишни мўлжаллашгандир. Сўнг ишларим чаппасига кетди. Жуда асабий бўлиб қолдим. Руҳий томондан пасайиш бўлди. Машғулотларга ҳам бир чиқиб, бир чиқмадим".

Шоҳжаҳон Ҳасанов "Бунёдкор"дан нима сабабдан кетганини қуйидагича изоҳлади.

"Фаррух деган яқин дўстим бўларди. Бир куни кечки пайт овқатланиб ўтирибмиз, нимадандир жанжал чиқди. Ўша пайт қўлимда вилка турганди. Вилкани кўзига яқин жойга тиқиб олдим. Лушан келиб академиядан ҳайдади. Клубдан эмас, базадан кетишимни сўради. Кўчада юрганимда маълум вақт ёрдам берди".

Суҳбат жараёнида "Андижон" билан боғлиқ вазият ва маҳаллий футболчилар ҳақида ҳам гапириб ўтди.

"Ҳозирда "Бунёдкор" директори Улуғбек Мирзаев ўша пайт "Андижон"да ишларди. Уларни таклифи билан ушбу жамоага ўтдим. Лекин, асосий таркибга кира олмадим. Энди бу жамоада шунақа нарса борки, клуб ўзидан чиққан маҳаллий футболчиларни асосий таркибга киритмайди. Имконият берилмайди. Ўзим шу нарсани гувоҳига айландим. Масалан, "Бунёдкор" ўзини академиясидан чиққан болларга ишонч билдиради. Четдан ўйинчи олмайди. "Андижон"да эса четдан келганларни тепага кўтаришади. Бўлмаса, ўзимизда ҳам яхши футболчилар бор. Лекин, имконият беришмайди. Шунинг учун ҳам охирги ўринларда юраверишади. 

Футбол ўйнаб туриб бир иккита финт қилсангиз, мураббийлар сен Неймармисан, Мессимисан деган гапларни айтишади. Уларга оддий футболчилар керак, тўпни эгаллайди пас беради ёки тепадиган. Ҳозир битта шу Жалолиддин Машариповни айтишим мумкин. У ўзини ишини қиляпти. Футболчиларни рамкага тушириб қўйишмоқда. Бугунги кунда цемент савдоси билан шуғулланмоқдаман. Тоғамни ўғиллари билан шу соҳада ҳамкорликда ишламоқдамиз",- дейди Шоҳжаҳон Ҳасанов "Футбол Тайм" кўрсатувида.




Рейтинг: +24   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика