RU

Последние новости

18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  4 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  0 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  0 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  2 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  33 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  1 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  61 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1 13:17"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи  3

Габи - "Пахтакор", ЕЧЛдаги иккита финал ва Қатардаги фаолият ҳақида Новости

Габи - "Пахтакор", ЕЧЛдаги иккита финал ва Қатардаги фаолият ҳақида

Айни пайтда Тошкентда бўлиб турган "Ал Садд" клубида фаолият олиб бораётган испаниялик ярим ҳимоячи Габи билан қисқа интервью ташкил этдик.


- Испаниядан кейин Қатарда ўйнаш қандай бўлмоқда?
- Барчаси ажойиб. Шароитлар яхши, фақатгина Қатарда об-ҳаво иссиқроқ ва футбол ўйнаш Испаниядагига нисбатан қийинроқ.

- "Пахтакор" билан учрашувдан нима кутаяпсиз?
- "Пахтакор" яхши шаклланган жамоа. Бўлажак баҳс қийин, қизиқарли ва шиддатли ўтади.



- Сиз икки марта Европа чемпионлар лигаси финалида ўйнагансиз. Таассуротларингиз қандай бўлган?

- Ушбу мусобақа финалида ўйнаш ажойиб эди. Ҳиссиётлар юқори даражада. Лиссабондаги финалда тенг ўйин бўлганди, сўнгги бурчак тўпини ўтказиб юборганмиз ва мағлуб бўлгандик. Миландаги финалда ҳам қизиқарли баҳс бўлганди, аммо пенальтилар сериясида бизнинг омадимиз келмаганди холос.

- Бу мавсум собиқ клубингиз "Атлетико" ЕЧЛ нимчорак финалида илк ўйиндаги 2:0 ҳисобидан кейин ҳам "Ювентус" тўсиғидан ўта олмади. Буни қандай изоҳлаш мумкин?

- Ўша ўйинни кўрдим. Биласизми бу саволингизга "Ювентус"га қарши Туринда ўйнаш жуда ҳам оғир деб жавоб берган бўлардим.

- Жамоа ҳужумчиси Боғдод Бунеджа ҳақида фикрингиз қандай?

- Боғдод Бунеджа яхши футболчи ва ажойиб тўпурар. Деярли ҳар бир ўйинда гол уради ва "Ал Садд"га натижа келтиради.

Беҳзод Назаров суҳбатлашди

Рейтинг: +27   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика