RU

Последние новости

10:32"Шўртан"нинг икки нафар асосий футболчиси "Хоразм" йиғинида  0 10:06"Сурхон" яна бир футболчиси билан хайрлашди  0 09:40Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 09:18Чет эллик мутахассис Суперлига жамоасининг бош мураббийи бўлади  2 08:48Ҳусниддин Алиқулов фаолиятини бошқа жамоада давом эттириши мумкин  4 08:22Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди  18 02:59Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Реал Сосьедад"га қарши ўйинда очко йўқотди  3 02:51А Серия. "Интер" ўз майдонида "Болонья"ни мағлуб этди  1 02:44Лига 1. ПСЖ дербида "Париж"ни мағлуб этди  2 02:10Африка кубоги. 1/8 финал. Камерун ЖАРни мағлуб этди, Марокаш Танзаниядан устун келди  1 00:58Тео Эрнандес А Серияга қайтиши мумкин  0 00:30АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди  45 23:24Винисиус 18 та ўйиндан бери гол уролмаяпти. Охирги гол октябрь ойининг биринчи ярмида киритилган  2 22:40АПЛ. “Ньюкасл” “Кристал Пэлас”ни, “Брентфорд” “Эвертон”ни мағлуб этди, “Тоттенхэм” эса ўз уйида “Сандерленд”ни мағлуб эта олмади  1 22:30АПЛ. "Фулхэм" "Ливерпул"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада ўтказиб юборилган голдан сўнг 90+7 дақиқада тўп киритиб, ҳисобни тенглаштирди  15

Футзалда нима гап? Новости

Футзалда нима гап?

Шу йилнинг кузида Литвада футзал бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.

Бунда Ўзбекистон футзал терма жамоаси ҳам иштирок этади. Маълумки, ўтган йил футзал бўйича Осиё чемпионати ўтказилиши ҳамда бу мусобақа ЖЧга йўлланма бериши лозим эди. Бироқ коронавирус туфайли Туркманистон мусобақага мезбонлик қилишдан бош тортди. Сўнгра Қувайтга берилди ва Қувайтда ҳам вирус сабаб ўтказилмай қолди. 

Кейинчалик ОФК бу йилги мусобақани ўтказмасликка қарор қилди ва терма жамоаларнинг рейтингда тутган ўрнига қараб жаҳон чемпионатига боришини аниқлаб олишга киришди. Маълумки, ФИФА ОФК учун 5та йўлланма ажратган ва ҳозирда мундиалда иштирок этадиган Осиёнинг 3 терма жамоаси аниқ: Эрон, Япония ва Ўзбекистон. Яна иккита жамоа плей-офф баҳсларидан сўнг маълум бўлади. 

Плей-офф босқичида Ироқ - Таиланд ва Вьетнам - Ливан терма жамоалари ўзаро кураш олиб боради. Ўйинлар уй-меҳмон тарзида ўтказилади. Дастлабки баҳслар 20 май, жавоб учрашувлари 25 майга белгиланган. Ушбу иккита жуфтликда ўзини кўрсатган икки жамоа ҳам жаҳон чемпионатига йўл олади. 


Нечта иштирокчи маълум? 

Литвадаги жаҳон чемпионати шу йилнинг 12 сентябрь - 3 октябрь санасида ўтказилади. Мусобақа Литванинг учта - Вильнюс, Каунас ҳамда Клайпеда шаҳарларида бўлиб ўтади. Футзал бўйича жаҳон чемпионатида 24та терма жамоа қатнашади. Жамоалар тўрттадан 6 гуруҳга бўлинади. Ҳозирча 18 жамоа маълум бўлган: 

Япония

Эрон

Ўзбекистон

Ангола

Миср

Марокаш

Аргентина (амалдаги чемпион)

Бразилия

Парагвай

Венесуэла

Соломон ороллари

Литва (мезбон)

Қозоғистон

Португалия

Россия

Испания

Чехия

Сербия

P.S. Яна 6та жамоа саралаш ўйинларидан сўнг маълум бўлади.

Автор : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика