Футзал. Ярим финалнинг илк учрашувлари бўлиб ўтди
17 мар 2014 18:13
Новости
Футзал. Ярим финалнинг илк учрашувлари бўлиб ўтди
Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг ярим финал дастлабки учрашувлари бўлиб ўтди.
Даставвал,
Андижоннинг “Турон-Солиқчи” клуби ва Қаршининг “Дўстлик” жамоалари баҳс
олиб боришди ва тенг курашлар остида ўтган учрашувда водийликлар 4:3
ҳисобида зафар қучишди.
Ярим финалнинг иккинчи ўйинида пойтахт клублари – “Бунёдкор” ва “Локомотив” куч синашишди. Учрашувда икки бор ҳисобда олдинда боришган Абдулла Бўриев шогирдлари якунда “темирйўлчилар”га 2:5 ҳисобида имкониятни бой беришди.
Эртага ярим финалнинг иккинчи учрашувлари бўлиб ўтади. Агарда эртанги ўйинларда “Дўстлик” ва “Бунёдкор” жамоалари рақиблари устидан ғалаба қозонишса, у ҳолда учинчи учрашувлар ғолиб жамоа номини аниқлаб беради. Акс ҳолда эртагаёқ финалчилар билан танишишимиз мумкин.
Ушбу ҲАВОЛА орқали “Бунёдкор” – “Локомотив” учрашувининг фотожамланмаси билан танишишингиз мумкин.

championat.asia
Суперлига. "Нефтчи" захирадан тушганларнинг самарали ҳаракатлари эвазига "Локомотив"дан устун келди
ЛаЛига. Араухонинг голи "Барселона"га уч очко келтирди
Суперлига. Икки гол бекор қилинган ва уч пенальти белгиланган ўйинда "Пахтакор" "Сўғдиёна"ни мағлуб этди
Англия Лига кубоги. "Манчестер Сити" "Арсенал"ни мағлуб этди, Ҳусанов Англиядаги илк совринини ютди!
Комментарии