RU

Последние новости

00:50"Ливерпуль" Кьезани Чемпионлар Лигаси қайдномасига киритмагани маълум бўлди  1 00:32Элдор ва Аббос сафда, Кападзенинг кайфияти чоғ – миллий жамоа машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  6 00:10U-23 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон жойлашган гуруҳнинг иккинчи баҳсида Қирғизистон Кими Меркнинг дубли эвазига Фаластинни енгди  2 23:50Португалия президенти марҳум Диогу Жотани орден билан тақдирлади  1 23:18"Пахтакор" 5 нафар тарбияланувчиси учун 432 миллион сўм олади  0 22:44Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Англияга ютқазди  9 22:25Антони "Бавария" таклифини рад этганини айтди. У "Бетис"га берган сўзида турган  2 21:55"Атлетик" ФИФА Лапортни рўйхатдан ўтказишни рад этганини тасдиқлади  1 21:36Ла Лигада ой мураббий бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди. Флик улар орасида йўқ  8 20:55Ла Лигада август ойининг энг яхши ўйинчиси бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди  3 20:25Равшан Ҳайдаров: "Бутун ўйин давомида устунликка эга бўлдик, тўпни назорат қилдик"  13 19:59A Bola: Лёвдан сўнг Бенту ҳам Ўзбекистонга "йўқ" деди  107 19:50Фарруҳ Сайфиев Туркманистон билан баҳсда дарвозабонга атайин жароҳат етказдими?  11 19:33Аббос Файзуллаев: "Туркияга мослашиш қийин бўлмади"  3 17:37Фермин ва Гави қизлар туфайли жанжаллашиб қолганми?  1

Футзал. Ярим финал ўйинлари 28 апрелда бошланади Новости

Футзал. Ярим финал ўйинлари 28 апрелда бошланади

Кеча футзал бўйича 2014-2015 йилги Ўзбекистон чемпионатининг чорак финал баҳсларига якун ясалди.
Унга кўра, Тошкентнинг "Ардус", Тошкент вилоятининг "Олмалиқ", Қаршининг "Дўстлик-AIN" ҳамда Бухоронинг "Когон" жамоалари ярим финалга йўл олди. Энди финал йўлланмаси учун биринчи ўйинда "Ардус" ҳамда "Дўстлик-AIN" клублари ўзаро беллашсалар, иккинчи учрашув "Олмалиқ" ва "Когон" жамоалари ўртасида бўлиб ўтади.

Ярим финал ўйинлари ҳам бир жамоанинг иккита ғалабани қўлга киритгунига қадар давом этади, учинчи ўрин учун ҳам шу тарзда кураш олиб борилади. Фақатгина финал бир жамоанинг учта ғалабани қўлга киритгунигача давом этади. Демак, ярим финал учрашувлари 28, 29, ва 30 апрель кунлари "Ўзбекистон" спорт мажмуасида бўлиб ўтади.

Учинчи ўрин учун ва финал беллашувлари 6 майдан бошланади.

Ўзбекистон чемпионати, ярим финал
28-30 апрель

"Ардус" - "Дўстлик-AIN"
"Олмалиқ" - "Когон"
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика