RU

Последние новости

13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  0 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  0 11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  5 11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  1 10:39Пролига. Бугун 14-турга старт берилади  0 10:05Артета Эдегорнинг жароҳати ҳақида гапирди  2 09:32Гвардиола: "Манчестер Сити" мен келганимдан бери ҳар доим "Манчестер Юнайтед"дан кучлироқ бўлган  10 09:00Sofascore. Шомуродов дебют голи учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  8 08:30"Интер Майами" йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Месси эса пеналтидан фойдалана олмади  21 08:01Суперлига. Бугун "Олимпия" стадиони Суперлига баҳсига мезбонлик қилади  1 07:35АПЛ. "Челси" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди.  7 03:08Акмал Рустамов: "Қўқон шамоли? Бундай об-ҳавода ҳар иккала жамоа ўйнади"  5 02:50Баҳром Ҳайдаров: "Қизилқум"дек жамоани мағлуб этганимиздан хурсанд бўлдим"  2 01:55Суперлига. Ўзбек "Эл Классико"сида "Пахтакор" ғалаба қозонди, "Қўқон-1912" эса ўз майдонида "Қизилқум"ни енгди  2 01:27Камолиддин Тожиев: "Пахтакор"га қарши барча рақиблар 200%га ўйнайди"  8

Футзал. Япония ва БАА Тошкентдаги турнирда қатнашмайди Новости

Футзал. Япония ва БАА Тошкентдаги турнирда қатнашмайди

Тошкентда футзал терма жамоалари ўртасида халқаро мусобақа бўлиб ўтиши ҳақида хабар бергандик.
Ушбу турнир катта эҳтимол билан 17 апрелда старт олади.

Сўнгги маълумотларга кўра, Япония ва Бирлашган Араб Амирликлари Футзал Ассоциациялари турнирда қатнашмасликни маълум қилишган. Айни пайтда Ўзбекистон Футзал Ассоциацияси Эрон, Озарбайжон, Белоруссия ҳамда Руминия Футзал Ассоциацияларининг жавобларини кутмоқда.

Юқоридаги терма жамоалардан ижобий жавоб келмаган тақдирда Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги Ўзбекистон футзал терма жамоаси апрелда йиғин ташкил этади ва Тошкентда ўртоқлик ўйини ўтказади. Унда терма жамоамизга ким рақиблик қилиши ҳозирча номаълум.

Тошкентда ўтказилиши кўзда тутилган турнирдан асосий мақсад, 30 апрелда бошланадиган Осиё чемпионатига тайёргарлик кўриш.

Эслатиб ўтамиз, Вьетнам мезбонлик қиладиган Осиё чемпионати 30 апрель - 10 май кунлари бўлиб ўтади. Ўзбекистон терма жамоаси "D" гуруҳида Япония, Қирғизистон ва Жанубий Корея терма жамоалари билан куч синашади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика