RU

Последние новости

00:00Элит ОЧЛ. Бугунги барча ўйинларда дуранг қайд этилди  0 23:39"Майдондаги ягона нопрофессионал — ҳакам!" Спаллетти "Лацио" билан ўйиндан сўнг портлади  0 23:16Карвахаль ва Арбелоа ўртасида зиддият борми?  0 22:41Роналду машғулотларга қайтди! У Туркманистонга учадими?  4 22:30Рўзиқул Бердиев: "Иккинчи бўлимда ўзимизни кўрсата олмадик"  9 22:10Салоҳ учун космик маош! Саудияликлар "Миср қиролини" Роналдунинг ўрнига тайёрламоқда  6 21:45"Барселона" мавсум сўнгигача қарзларидан қутула оладими?  10 21:36"Қўқон-1912" Қозоғистон жамоасини мағлуб этди  2 20:50Ҳусниддин Алиқулов: Янги шартнома ва оғир жароҳат  12 20:40Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги дастлабки очкосини қўлга киритди  78 20:24Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-20 - Хитой U-20 1:1  0 19:57ОКМК Қозоғистон жамоасини мағлубиятга учратди  0 19:37Мбаппенинг онаси "Реал"да асосий таркибдаги 8 нафар ўйинчидан кўпроқ пул топади  12 19:15"Динамо" "Зенит"дан минимал ҳисобда енгилди  3 18:35"Ғазалкент" Про лига учун талаб этилган ҳужжатларни расмийлаштирди  2

Футзал. Вьетнам-2014. Ўзбекистон - Ливан учрашуви олдидан Новости

Футзал. Вьетнам-2014. Ўзбекистон - Ливан учрашуви олдидан

Шу кунларда Вьетнамнинг Хо Ши Мин шаҳрида ўтаётган футзал бўйича Осиё чемпионатининг гуруҳ босқичи ўйинларига 5 май куни якун ясалди.
Ушбу босқич якунларига кўра, чорак финалга “А” гуруҳидан Қувайт ва Вьетнам, “В” гуруҳидан Эрон ва Австралия, “С” гуруҳидан Таиланд ва Ливан ҳамда “D” гуруҳидан Ўзбекистон ва Япония терма жамоалари йўл олишди.

7 май куни бўлиб ўтадиган чорак финал босқичида Қувайт – Австралия, Таиланд – Япония, Эрон – Вьетнам ва Ўзбекистон – Ливан учрашувлари бўлиб ўтади. Мазкур учрашувлардан бир кун олдин, чорак финалда иштирок этадиган барча терма жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.

Қуйида Ўзбекистон ва Ливан терма жамоалари бош мураббийлари билдириб ўтган фикрлар келтирилган:

Баҳодир Аҳмедов – Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи:

- Авваламбор, чорак финалга йўл олган барча жамоаларни ушбу натижа билан табрикламоқчиман.
Бўлажак рақиб тўғрисида гапирадиган бўлсам, Ливан терма жамоаси менда доимо яхши таассурот қолдирган. Ушбу жамоа вакиллари замонавий футзал ўйнашга интилишади. Техник жиҳатдан ҳам ливанликларга Осиёда камдан кам жамоа рақиблик қила олади. Биз рақимизни ҳурмат қиламиз, аммо олдимизга қўйилган вазифани уддалаш учун, уни мағлубиятга учратишимиз лозим. Учрушувга қандай тактика танлашимизни бугун аниқлаймиз. Ўйиндан олдинги мағлутомизга жиддий эътибор берамиз ва машғулот чоғида керакли жиҳатлар устида ишлаймиз. Эртага жамоамиз таркибида Жасур Содиқов дисквалификация туфайли майдонга туша олмайди. Албатта биз учун бу йўқотиш, аммо футзалда бундай холатлар бўлиб туради.  

Франциско Араужо (Испания) – Ливан терма жамоаси бош мураббийи:

- Ўзбекистон терма жамоаси бежизга Осиёнинг энг кучли терма жамоалари қаторидан жой олмаган. Ушбу терма жамоа Японияга қарши ўйинда ҳам ўз кучини кўрсатди ва амалдаги чемпионни мағлуб этди. Биз жудаям қийин тарзда чорак финал йўлланмасини қўлга киритдик. Гуруҳ босқичида ўз ўйинимизни кўрсата олмадик. Энди эса, плей-офф тизимида ўтказиладиган баҳслар бошланмоқда. Бу ерда ҳар нарса бўлиши мумкин. Таркибимизда йўқотишлар бор. Асосий дарвозабонимиз жароҳат олиб, майдонга тушиш тушмаслиги номаълум бўлиб турибди. Энг моҳир ҳужумчимиз Тнеич эса, 2та сариқ карточка олгани учун, учрашувни ўтказиб юборади. 
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика