RU

Последние новости

20:23"Арсенал" Родриго билан музокараларни бошлади  4 20:10Ўзбекистон Кубоги. “Бунёдкор” — “Локомотив”, “Бухоро” — “Наманган ФА”, “Қўқон-1912” — Қизилқум”, “Замин” — “Андижон ФА”  6 19:48Ўзбекистон Кубоги. "Локомотив" 6 очко тўплаган бўлсада гуруҳда қолиб кетди, "Қўқон-1912" ва "Қизилқум" кейинги босқичда  7 18:45Франция терма жамоасига чақирилганлар рўйхати эълон қилинди  9 18:27"Футбол олами". Олмалиқда триллер, "Навбаҳор", "Пахтакор" ва "Насаф"нинг сафардаги ғалабалари — 10-тур ҳақида батафсил   2 17:13Жаҳон чемпионати бошланди. Бугун Ўзбекистон ўйнайди  2 16:57АПЛнинг жорий мавсумдаги энг ёмон трансферлари эълон қилинди (ТОП 10)  2 15:48Роналдунинг фитнес-браслети унинг биологик ёши 29да эканини кўрсатди: "Демак, яна 10 йил ўйнайман"  11 15:14Европа лигаси финали учун превью: "Тоттенхэм" - "Манчестер Юнайтед"  6 14:22МЮ ва "Тоттенхэм" мухлислари Бильбаодаги Европа лигаси финали олдидан Сан-Себастьянда муштлашишди  4 13:40Марказий Осиё. Қозоғистон ва Қирғиз Республикасида пешқадам ўзгарди, "Истиқлол" мағлубиятга учради, "Аркадағ" эса...  4 13:23Дель Пьеро мураббийлик лицензиясини олди: "Бугундан бошлаб мени "мистер" деб аташингиз мумкин"  7 12:21Агар МЮ Европа лигасида ғалаба қозонса Делап "қизил иблислар"га ўтади  9 11:49"Манчестер Сити" стадион ёнида де Брюйне ҳайкали ўрнатилади  1 10:51Беллингем фаолиятини Германиянинг ТОП жамоаларидан бирида давом эттириши мумкин  1

Футзал: Учта гол Ўзбекистонни мағлубиятдан сақлаб қола олмади Новости

Футзал: Учта гол Ўзбекистонни мағлубиятдан сақлаб қола олмади

Эрон ҳамда Ўзбекистон футзал терма жамоалари ўртасидаги иккинчи ўртоқлик учрашуви эронликларнинг ғалабаси билан якунланди, аммо бу сафар Осиёнинг амалдаги чемпиони аввалги баҳсдан кўра қийинроқ ғалабага эришди.

Учрашувнинг иккинчи дақиқасида Фарҳод Тавакколининг аниқ зарбаси туфайли эронликлар ҳисобни очишди. 7-дақиқада Эрон терма жамоаси тезкор қарши ҳужумни ўтказиб юборишди. Фарҳод Абдумавлонов ҳисобни тенглаштирди.

Икки дақиқа ўтар-ўтмас Эрон терма жамоаси яна олдинга чиқиб олди. Ўзбекистон терма жамоаси футзалчиларининг қўпол хатосидан сўнг, Ҳуссайн Тойиби қийинчиликсиз гол урди.

16 дақиқада футзалчиларимиз стандарт ишлаб олишди ва ундан Даврон Чориев унумли фойдаланди - 2:2.

Биринчи бўлим якунланишига бир дақиқа қолганида Қудрат Баҳодорининг аниқ ва кучли зарбасини Рустам Умаров бартараф эта олмади. Жамоалар танаффусга 3:2 ҳисобида чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлимнинг деярли ярми голларсиз ўтди, аммо баҳснинг 29-дақиқасида Ҳуссайн Тойиби эронликларнинг тўртинчи голига муаллифлик қилди ва яна бир бор Осиёнинг энг яхши ўйинчиларидан бири эканлигини исботлади.

33-дақиқада баҳсдаги энг чиройли гол урилди ва ўша тўп эронликлар дарвозасига кириб кетди. Жавлон Аноров майдон марказидан рақиб дарвозаси томон кучли зарба берди ва рақиб жамоа посбони қимирлашга ҳам улгурмади.

Учрашув якунланишига бир дақиқа қолганда эронликлар Ўзбекистон терма жамоасининг ҳужумини йўққа чиқаришга муваффақ бўлишди. Ўша пайтда ҳамюртларимиз ўйновчи дарвозабон билан ҳаракат қилишаётган эди. Маҳди Жавид бўш дарвозани нишонга олишга қийналмади.

Жавиднинг бу гол учрашув тақдирини ҳал қилди, аммо сўнгги дақиқада Маҳди дубль қайд этди ва натижада, Эрон 6:3 ҳисобидаги ғалабага эришди.

Ўртоқлик учрашуви
29.08.2016, Машҳад, Эрон

Эрон - Ўзбекистон 6:3 (3:2)
Голлар:
Фарҳод Тавакколи (2), Хуссайн Тойиби (9, 29), Қудрат Баҳодори (19), Махди Жавид (39, 40) – Фарҳод Абдумавлонов (7), Даврон Чориев (16), Жавлон Аноров (33).

Эрон
Дарвозабонлар
: 2.Алиризо Самими, 1.Сапехр Муҳаммади;
Ўйинчилар: 3.Жавад Эсфандиари, 4.Муҳаммад Кешаварз, 5.Ҳамид Аҳмади, 13.Фарҳод Тавакколи, 17.Саид Афшар, 6.Муҳаммад Реза Сангсефиди, 8.Қудрат Баходори, 12.Аҳмед Исмоилпур, 11.Афшин Козими, 10.Муҳаммад Тоҳири, 16.Мехран Алихадр, 7.Саид Аббоси, 14.Махди Жавид, 15.Ҳуссайн Тойиби, 9.Бехруз Жафари, 18.Муҳаммад Шаджари.

Ўзбекистон
Дарвозабонлар
: 1.Рустам Умаров, 12.Акмал Хазратқулов;
Ўйинчилар: 3.Нодир Элибоев, 11.Артур Юнусов, 14.Константин Свиридов, 10.Жавлон Аноров, 7.Дилшод Раҳматов, 2.Дилшод Ирсалиев, 8.Фарҳод Абдумавлонов, 13.Феруз Фахриддинов, 4.Шуҳрат Тожибоев, 5.Даврон Чориев, 6.Машраб Одилов, 9.Илҳом Ҳамроев.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика