RU

Последние новости

12:26"Барселона" "Жирона" билан келишолмаяпти  0 12:05"Хоразм" Суперлигада уй ўйинларини қаерда ўтказади?  9 11:55"Манчестер Сити" Абдуқодир Ҳусановнинг африкалик тенгқурини сотиб олишга яқин  12 11:31Расмий хабар: "Хоразм" Суперлигада ўйнайди, фақат...  10 11:10Расмий хабар: Шукурали Пўлатов Про лига дебютанти билан шартнома имзолади  1 10:20Абдуқодир Ҳусанов нима учун 45-рақамни танлаганини айтди   38 10:15Майкл Бабатунде "Машъал" билан хайрлашди  2 09:55"Ал Фейҳа" ўз майдонида ғалаба қозонди. Шукуров тўлиқ ҳаракат қилди  0 09:30"Андижон", "Нефтчи", "Бунёдкор" собиқ футболчилари "Хоразм"да  4 09:00АПЛ. "Челси" ўз майдонида "Вулверхэмптон"дан устун келди   1 08:30"Динамо" икки нафар легионер, дарвозабон ва "Нефтчи" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 08:00"Мен клуб танлашда уларнинг мухлисларига эътибор қаратаман" - "Андижон"нинг янги легионери яна нималар деди?  2 07:35Суперлига. Жамоаларда амалга ошаётган трансферлар барчаси битта саҳифада   43 00:56"Манчестер Сити" спорт директори: "Ёш ҳимоячи бўлишига қарамай, Абдуқодир жуда ақлли"  23 00:33Абдуқодир Ҳусановнинг "Манчестер Сити"даги дебюти...  39

Футзал. Сарвар Шоахмедов: “Терма жамоа сафида кучли ҳаяжонни ҳис қилдим” Новости

Футзал. Сарвар Шоахмедов: “Терма жамоа сафида кучли ҳаяжонни ҳис қилдим”

Яқиндагина футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Дубайда БАА терма жамоаси билан иккита ўртоқлик учрашуви ўтказиб қайтди.
Ана шу ўйинлар ва йиғинда бир қатор янги ўйинчилар ҳам иштирок этишди. Улардан бири “Локомотив” жамоаси аъзоси Сарвар Шоахмедов. Бошланган мавсумнинг биринчи турида энг яхши ўйинчи деб топилган Сарвар Шоахмедов профессионал футзалдаги фаолиятининг иккинчи ойидаёқ терма жамоа йиғинига чақирилди. Шу муносабат билан футзалчини офисимизга таклиф этдик.

- Футзалга қандай кириб келгансиз?
- Ёшлигимиздан укам (Санжар Шоахмедов, “Олмалиқ” ярим ҳимоячиси) билан Чиғатойда шуғулланганмиз. Укам 1990 йилда туғилганлар билан, мен 1988 йиллар таркибида машғулотларда қатнашганмиз. Укам яхши томонлама ўзини кўрсатишга ҳаракат қилди ва Геннадий Денисов уни “Олмалиқ” жамоасига олиб кетди.

Ўзим 15-16 ёшгача шуғулланиб, кейин ўқиш учун Англияга кетдим. У ерда 5 йил бўлдим, шундан дастлабки йиллари фақат ўқиш билан банд бўлган бўлсам, охирги икки йилда ҳам ўқиш, ҳам футбол билан шуғулландим. Англияда ҳаваскор жамоада ўйнаб юрдим, кейин ярим йилча “Саттон Юнайтед” клубида ўйнадим. Бу жамоа ярим ҳаваскор, ярим профессионал клуб.



Тошкентга келгач Ўзбекистон Давлат Жаҳон Тиллари Университетига ўқишга кирдим, шу билан бирга собиқ “Ўрикзор” ҳозирги “Хасково” ҳаваскорлар жамоасида ўйнаб юрдим. Кейин яна ярим йил “Ҳамкор” футзал жамоасида ўйнадим. Шундан сўнг, Фарҳод ака Мирахмедов ва Аҳад ака Юсуповлар “Локомотив”га чақиришди. Ўшанда Ассоциация кубоги бошланишига ўн кунча вақт қолган эди. Рози бўлдим ва клуб машғулотларида қатнаша бошладим. Мени “заявка”га киритишди. Жамоа билан икки йиллик шартнома имзоладим.

- Миллий терма жамоага чақирилганингиз ҳақида нима дея оласиз?
- Мураббийлар Ассоциация кубоги ҳамда чемпионат биринчи туридаги ўйинларимни кузатишибди ва мени йиғинга таклиф қилишди. Ушбу йиғинга бир қатор янги номлар жалб қилинди, лекин йиғинга чақирилди дегани терма жамоада ўйнаб кета олади дегани эмас. Терма жамоа сафида майдонга тушаётганингизда жуда кучли ҳаяжон бўларкан, босим ҳам юқори, талаб ҳам. Ҳаммасини вақт кўрсатади.

- Катта ва мини футболнинг фарқи катта, бу сизга ноқулайлик туғдирмаяптими?
- Футбол ва футзал бошқача спорт турлари, тактикалар, ўйин чизмалари, услублар умуман бошқача. Паркетга тушгандан кейин мураббий ва тажрибали ўйинчиларнинг тавсиялари билан ҳаракат қиламиз. Футзалга тўлиқ кўникиб кетишим учун камида 1 йил вақт керак.

- Отангиз ҳам футболчи бўлган эканлар...
- Ҳа, отам ҳам футболчи бўлганлар. Бизни футболга кириб келишимизга ҳам отам сабабчилар. Отам Баҳодир ака Шоахмедов Виктор Жалилов билан бирга “Пахтакор” ўринбосарлари таркибида ўйнашган, кейинчалик айрим сабабларга кўра футболни ташлаганлар.

Мен билан укамни отам Чиғатойга олиб бориб Евгений Николаевич Казаковни қўлларига топширганлар, отам ва Евгений Николаевич бизни устозларимиз. Мен рахматли Александр Шадрин билан бирга шуғулланганман.



- Қисқа вақт “Саттон Юнайтед” клуби таркибида ўйнадим дедингиз. Англиянинг олтинчи даражадаги лигасида ҳаракат қилувчи ушбу жамоа 1898 йилда ташкил топган экан. Англиянинг даража жиҳатидан олтинчи лигасида футбол қандай шаклланган?
- Эътибор жуда юқори, ҳар ўйиндан олдин махсус “програмка”лар чиқарилади. Ҳафтада уч марта машғулот, дам олиш кунлари ўйин бўларди. “Саттон Юнайтед”нинг машғулот ўтказиш учун алоҳида, расмий ўйинларни ўтказиш учун алоҳида стадиони бор. Ҳар бир учрашувга камида 3-4 минг мухлис ташриф буюради.

- Ушбу лига ўйинларига матбуотнинг эътибори қандай?
- Ўйинлар махаллий газеталарда ёритилади, бундан ташқари, клубнинг расмий сайти ҳам бор. Расмий ўйинлар унча йирик бўлмаган телеканаллар орқали тўғридан-тўғри бўлмасада, лекин трансляция қилинади.

Уларда асосий талаб спортчининг жисмоний ҳолатига қаратилади. Машғулотларда ҳам асосан югуртиради, югуришдан ўтсангиз қолганини тортиб кета оласиз. Машғулотларда тўп билан муомала қилишни деярли кузатмайсиз.

Толибжон Қосимов суҳбатлашди
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика