RU

Последние новости

01:48Микель Артета: "Ютиб турганимизда бизни яхши кўриб қолиш осон. Дуранг ва мағлубиятда ҳам бизни яхши кўринг"  3 01:15Майкл Кэррик: "МЮда қанча ишлашимни мен ҳал қилмайман"  1 01:07Фабио Капелло: "АПЛ - бошқа сайёра"  0 00:59"Истиқлол" ОЧЛ 2'даги омадсизликдан кейин бош мураббийини истеъфога чиқарди  2 00:48Уэйн Руни Гвардиола кетса "Сити" кимни олиб келиши кераклигини айтди  2 00:21"Кристал Пэлас" Гласнернинг истеъфосини тезлаштириши мумкин  0 23:57ОКМК ёш футболчилари билан шартномаларни узайтирди  0 23:44"Қўқон-1912" Шоҳруҳ Маҳмудхожиевнинг трансферини эълон қилди  2 23:33Игор Тудор: "Ишонч билан айтаман, "Тоттенхэм" лигадан тушиб кетмайди"  1 23:15Туркияда ўз жамоалари учун ставка қўйган 32 клуб раҳбарлари ҳибсга олинди  4 22:51ОКМК "Навбаҳор" футболчиси билан "2+1" кўринишида шартнома имзолади  1 22:37Эрон. "Персеполис" ўз майдонида ютқазди, Сергеевдан гол  3 22:15Сака АПЛда энг кўп маош оладиган футболчилар рейтингига қўшилди  2 21:51Ансу Фати фаолиятини Премьер-лигада давом эттириши мумкин  3 21:41"Металлург" Бранимир Йочич билан шартнома имзолади  2

Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинни бошлади Новости

Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинни бошлади

Бугун футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда Осиё чемпионатига сўнгги тайёргарлик босқич вазифасини ўтаб берувчи ўқув-йиғин машғулотларини бошлади.

Машғулотлар кунига икки маҳалдан 10:00 ва 17:00 ларда ўтказилади.

Охирги йиғинда иштирок этганлардан Даврон Абдураҳмонов ва Элдор Ҳошимов бу сафар терма жамоага чақирилмаган. Уларнинг ўрнига Хитойнинг "Гансу Масрей" клуби шарафини ҳимоя қилаётган Шуҳрат Тожибоев таклиф этилган.

Бугун эрталабки машғулотда барча футзалчилар тўлиқ иштирок этишди, ҳеч кимда жароҳат йўқ. Машғулотда асосий эьтибор ўйин пайтида юзага келадиган вазиятлардан унумли фойдаланишга қаратилди.

Ушбу йиғин 20 январга қадар давом этади. 21 январь куни вакилларимиз Қозоғистон терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказиш учун Олма-Ота шаҳрига учиб кетишади. Қўшниларимизга қарши ўйинлар 22 ва 23 январга мўлжалланган.

Ушбу йиғинга қуйидаги футзалчилар чақирилди.

Исми

Фамилияси

Жамоаси

1

Рустам

Умаров

“Олмалиқ”

2

Клим

Тюгаев

“Олмалиқ”

3

Акмал

Хазратқулов

“Дўстлик-AIN”

4

Феруз

Фахриддинов

“Дўстлик-AIN”

5

Константин

Свиридов

“Олмалиқ”

6

Жавлон

Аноров

“Олмалиқ”

7

Суннат

Куралов

“Олмалиқ”

8

Андрей

Шлема

“Олмалиқ”

9

Жамолиддин   

Шарипов

“Олмалиқ”

10  

Фарҳод

Абдумавлонов  

“Ардус”

11

Дилшод

Раҳматов

“Ардус”

12

Даврон

Чориев

“Ардус”

13

Дилшод

Ирсалиев

“Ардус”

14

Нодир

Элибоев

“Ардус”

15

Илҳом

Ҳамроев

“Ардус”

16

Артур

Юнусов

“Ардус”

17

Шуҳрат

Тожибоев

“Гансу Масрей” 


Эслатиб ўтамиз, футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 2016 йилнинг 10 — 21 февраль кунлари бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатида "А" гуруҳидан ўрин олган. Гуруҳда Хосе Мария Мендез жамоаси Қирғизистон, Ливан ҳамда Саудия Арабистони терма жамоаларига қарши кураш олиб боради.


Таъкидлаб ўтиш керакки, Тошкентда бўлиб ўтадиган ушбу мусобақада энг юқори 5 ўринни эгаллаган терма жамоалар 2016 йилнинг 10 сентябридан 1 октябригача Колумбияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритади.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика