Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинни бошлади
03 ноя 2015 17:50
Новости
Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинни бошлади
Хосе Мария Мендез йиғинга 18 нафар ўйинчини чақирган. Улар қуйидагилар:
Дарвозабонлар: Рустам Умаров, Акмал Хазратқулов, Клим Тюгаев
Ўйинчилар: Артур Юнусов, Фарҳод Абдумавлонов, Жавлон Аноров, Даврон Чориев, Константин Свиридов, Дилшод Раҳматов, Андрей Шлема, Илҳом Ҳамроев, Нодир Элибоев, Феруз Фахриддинов, Суннат Куралов, Жамолиддин Шарипов, Элдор Ҳошимов, Дилшод Ирсалиев, Даврон Абдураҳмонов.

Терма жамоа ҳар куни 10:00 ва 17:00 да икки маҳалдан "Ўзбекистон" спорт мажмуасида машғулот ўтказмоқда. Кечаги машғулотлар бир ярим соатдан олиб борилган бўлса, бугундан икки соат шуғулланишга ўтилди. Машғулотлар жараёнида кўпроқ ўйин пайтида юзага келадиган қийин вазиятлардан чиқиб кетиш устида иш олиб борилмоқда.
Терма жамоа 8 ноябрда Сеул орқали Япониянинг Нагоя шаҳрига учади. Нагояда 10 ва 11 ноябрь кунлари Япония терма жамоаси билан иккита ўртоқлик учрашуви ўтказилади.

Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Суперлига. "Нефтчи" захирадан тушганларнинг самарали ҳаракатлари эвазига "Локомотив"дан устун келди
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
Суперлига. Икки гол бекор қилинган ва уч пенальти белгиланган ўйинда "Пахтакор" "Сўғдиёна"ни мағлуб этди
Комментарии