Футзал. Ўзбекистон май ойида Туркманистон билан ўйнайди
22 апр 2017 12:25
Новости
Футзал. Ўзбекистон май ойида Туркманистон билан ўйнайди
Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси шу йилнинг 2–3 май кунлари Туркманистон термасига қарши иккита ўртоқлик учрашувини ўтказади.
Ўртоқлик ўйинлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади.
Бўлажак ўйинлар Ўзбекистон футзал термаси учун Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида ёпиқ иншоотларда бўлиб ўтадиган 2017 йилги Осиё ўйинларига тайёргарлик вазифасини ўтайди.
Маълумот учун, Ашхободдаги Осиё ўйинлари шу йилнинг 17–27 сентябрь кунлари ўтказилади.

Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Комментарии