Футзал. Ўтиш ўйини. "Oil-Star" "Динамо"ни мағлуб этиб, Олий лига йўлланмасини қўлга киритди
27 мая 2022 20:05
Новости
Футзал. Ўтиш ўйини. "Oil-Star" "Динамо"ни мағлуб этиб, Олий лига йўлланмасини қўлга киритди
Бугун Олий лигада 11-ўринни эгаллаган "Динамо" жамоаси Олий лига йўлланмаси учун Биринчи лигада 2-поғонадан жой олган "Oil-Star" жамоасига қарши плей-оффнинг иккинчи беллашувида иштирок этди.
Плей-офф бирор жамоанинг ғалабалари сони 2 тага етгунига қадар давом этиши лозим эди.
2020/21 йилги мавсумда ҳам Олий лига йўлланмаси учун худди ушбу мавсумдаги сингари "Динамо" ва "Oil-Star" жамоалари кураш олиб борган. Унда самарқандликлар қўшимча вақтда 7:4 ҳисобида "Oil-Star" жамоасини енгган эдилар.
Футзал. Плей-офф
"Динамо" – "Oil-Star" 2:3
Голлар: Муҳаммад Ражабов (24), Самандар Муродқулов (36) — Шуҳрат Аҳмедов (18), Соҳиб Нарзуллаев (29), Аҳмад Мамадалиев (36)

Ортда қолган мавсумни Биринчи лигада ўтказган, кечаги баҳсда ҳам, бугун ҳам ғалаба қозонган "Oil-Star" "реванш" олди ва Олий лига-2022/23 йўлланмасига эга чиқди.

Шу тариқа, Олий лига 2022/23 йилги мавсумнинг барча иштирокчилари аниқ бўлди.

Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди
Комментарии