RU

Последние новости

13:25Рэшфорд "Барселона" машғулотларини ўтказиб юборди  0 12:58"Манчестер Юнайтед" хавбеки Италия чемпиони сафига ўтишга қизиқиб қолди  0 12:32ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади  18 12:06Англиянинг 5 карра чемпиони, "Манчестер Сити" собиқ сардори фаолиятини тугатганини эълон қилди  1 11:32Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бугундан навбатдаги йиғинга киришади  0 10:45"Манчестер Сити" ҳимоячиси қишда жамоани тарк этмоқчи  1 10:17Ямал бу мавсумдаги мақсадлари ҳақида фикр билдирди  4 09:48Англия термасининг собиқ футболчиси ЖЧ учун Саудия Арабистонидан кетишни истамоқда  1 09:22"Манчестер Сити" етакчиларидан бирига янги шартнома таклиф қилади  0 08:56"Барселона" президенти Мессининг қайтиши ҳақида фикр билдирди  22 08:31Чемпионшип вакили 3 миллиард евролик стадион қуради  4 07:59Суперлига. Бугун бизни учта учрашув кутиб турибди  9 07:45Суперлига. "Пахтакор" – "Насаф" 1:0  0 07:29"Нефтчи" - "Қизилқум" учрашувига қўшимча чипталар сотувга чиқарилади  26 00:57"Арсенал"га МЮ тарбияланувчиси керак  0

Футзал. Осиё кубоги-2022. Ўзбекистон ва Эрон муддатидан олдин биринчи, Япония кутилмаганда 3-ўринда. 2-тур натижалари ва гуруҳлардаги ҳолат Новости

Футзал. Осиё кубоги-2022. Ўзбекистон ва Эрон муддатидан олдин биринчи, Япония кутилмаганда 3-ўринда. 2-тур натижалари ва гуруҳлардаги ҳолат

Айни пайтда Қувайт мамлакатида футзал бўйича XVI Осиё кубоги беллашувлари давом этмоқда.

Бугун мусобақада 3-турга старт берилди. Бироз аввал якунига етган ўйиндан сўнг Тожикистон терма жамоаси бизнинг гуруҳдан иккинчи жамоа сифатида кейинги босқичга чиққани маълум бўлди. Бироқ, бу ҳақда сал туриб батафсил маълумот берамиз. Қуйида эса 2-турда қайд этилган барча натижалар ва гуруҳлардаги вазиятни эътиборингизга ҳавола этамиз.

2-турдан кейин фақатгина Ўзбекистон ҳамда Эрон терма жамоалари ўз гуруҳларида муддатидан олдин биринчи ўринни нақд қилишди. Япония эса кутилмаганда ўз гуруҳида 3-ўринда бормоқда.

Футзал бўйича Осиё кубоги-2022

"A" гуруҳи

2-тур, 29.09.2022

Уммон - Ироқ 0:5

Голлар: Моҳанад Албу Муҳаммад 4, Салим Ал-Ҳусайнат 4, 32, 35, Гаит Карим Араб 14


Таиланд - Қувайт 2:2

Голлар: Саравут 6, Крит 35 - Ал-Фатҳел 18, Ал-Басам 27

"A" гуруҳидаги вазият.


"B" гуруҳи

2-тур, 29.09.2022

Туркманистон - Баҳрайн 4:4

Голлар: Саҳедов 13, 14, 19, 26 (пен.) - Антар 10, М.Абдулла 13, Аббас 26 Ў(пен.), Ал-Санди 40


Тожикистон - Ўзбекистон 2:3

Голлар: Файзали Сардоров 4, 38 - Элбек Тўлқинов 3, Ҳусниддин Нишонов 7, Анасхон Раҳматов 19

"B" гуруҳидаги вазият.


"C" гуруҳи

2-тур, 30.09.2022

Индонезия - Ливан 7:2

Голлар: Пангесту 3, Фажриян 7, Фирман 19, Иқбол 21, Дева 27, Реза 37, Сяуқи 40 - Зейтун 25, Коукезиян 37


Хитой Тайпейи - Эрон 1:10

Голлар: Хе Чиа-чен 31 - Базяр 2, Ҳуссайн Тойиби 3, 16, 36, Аҳмадаббаси 4, 16, 18, Агипур 22, Жаван 28, Карими 35

"C" гуруҳидаги  вазият.


"D" гуруҳи

2-тур, 30.09.2022

Жанубий Корея - Япония 0:6

Голлар: Сео Жунг Во 5 (авт.), Оливейра 6, Мизутани 17, Ишида 27, Каназава 28, Йошикава 39

Айнан мана шу учрашувда ҳамюртимиз Анатолий Рубаков захира ҳаками вазифасини бажарди.


Саудия Арабистони - Вьетнам 1:3

Голлар: Чау Доан Пат 30 (авт.) - Нгуен Ан Дуй 12, Чау Доан Пат 29, Нгуен Мин Три 40

"D" гуруҳидаги вазият.


Бугун ва эртага мусобақада 3-тур ўйинлари бўлиб ўтади. Ўзбекистон терма жамоаси бироздан сўнг Баҳрайнга қарши баҳс олиб боради.

Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон – Баҳрайн. Таркиблар маълум

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика