RU

Последние новости

02:07ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистонлик ҳакамлар ишлаган ўйинда Япония Баҳрайнга ҳеч қандай имконият қолдирмади  2 02:00Миллатлар лигаси. Нидерландия ва Германия жанговар дуранг қайд этишди, Англия эса ғалаба қозонди  0 00:55Рамосга Жанубий Америкадан таклиф келиб тушди  0 00:27Қирғиз Республикаси устози: "Биз қилган ўзгаришлар рақибга бир қанча ноқулайликлар туғдирди. Бугун уларни хайрон қолдира олдик"  8 00:05Рустам Ашурматов: "Ўзимизга ўзимиз ютқазмасак, бу гуруҳда ҳеч ким бизни мағлуб эта олмайди"  11 23:35Одилжон Ҳамробеков: "Бугун тактика ёки индивидуал маҳорат эвазига эмас, кучли иштиёқ сабабли ғалаба қозондик"  17 23:15ЖЧ-2026 саралаши. Эрон БААни қийинчилик билан мағлуб этди. Ўзбекистон иккинчи турдан кейин тўплар нисбатига кўра биринчи ўринда  50 22:47ЖЧ-2026 саралаши. Иордания Фаластинни, Жанубий Корея Ўмонни мағлубиятга учратди  5 22:39Сречко Катанец Қирғиз Республикасига қарши кечган қийин учрашувдан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  31 21:15ЖЧ-2026 саралаши. Қирғиз Республикаси - Ўзбекистон 2:3  37 20:55ЖЧ-2026 саралаши. Марказий Осиё дербисида Ўзбекистон камбэк қайд этди ва гуруҳда пешқадамга айланди  517 20:05"Ювентус" ярим ҳимоячиси билан хайрлашишга тайёр  1 19:33ЖЧ-2026 саралаши. КХДР ва Қатар муроса кўчасини танлашди  60 19:28ЖЧ-2026 саралаши. 70 дақиқадан кўпроқ вақт камчиликда ўйнаган Саудия Арабистони ғалабага эришди   4 19:05ЖЧ-2026 саралаши. Австралия яна юта олмади  9

Футзал: Осиё чемпионати иштирокчиларидан Тошкентга биринчи бўлиб Вьетнам етиб келади Новости

Футзал: Осиё чемпионати иштирокчиларидан Тошкентга биринчи бўлиб Вьетнам етиб келади

10 февраль куни старт оладиган Осиё чемпионати иштирокчиларининг Ўзбекистон пойтахти — Тошкент шаҳрига ташрифи 28 январь кунидан бошланади.

Мусобақанинг меҳмон иштирокчиларидан биринчи бўлиб Тошкентга футзал бўйича Вьетнам терма жамоаси етиб келади. Ушбу терма жамоа мусобақа ўтказилаётган давлат иқлимига мослашиш, турнир олдидан бир ўртоқлик учрашуви ўтказиш мақсадида Тошкентга барчадан аввал келишга қарор қилган.

Таъкидлаш керакки, Вьетнам терма жамоаси 1 февраль санасида футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Вьетнам билан ўйиндан сўнг, 6 февраль куни Иорданияга қарши яна бир назорат учрашуви ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 2016 йилнинг 10 — 21 февраль кунлари бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига тайёргарлик жараёнини олиб бормоқда. Қитъа биринчилиги финал босқичи учун ташланган қуръа натижасига кўра Ўзбекистон терма жамоаси "А" гуруҳидан ўрин олган. Гуруҳда Хосе Мария Мендез жамоасига Саудия Арабистони, Қирғизистон ҳамда Ливан жамоалари рақиб бўлади.

Таъкидлаш керакки, Тошкентда бўлиб ўтадиган ушбу мусобақада энг юқори 5 ўринини эгаллаган жамоалар 2016 йилнинг 10 сентябридан 1 октябригача Колумбияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритади.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика