RU

Последние новости

00:05А Серия. "Рома" — "Милан". Таркиблар маълум!  12 23:59А Серия. "Ювентус" ўз майдонида "Наполи"ни йирик ҳисобда таслим қилди  3 23:43"Арсенал"нинг 13 ўйиндан иборат мағлубиятсиз сериясига МЮ нуқта қўйди  25 23:40Кэррикдан супер старт! "Манчестер Юнайтед" унинг қўл остида "Арсенал" ва "Ман Сити"ни мағлуб этди  13 23:32Эндрикдан хет-трик! "Лион" сафарда "Метц"ни тор-мор этди  2 23:30АПЛ. "Манчестер Юнайтед" сафарда "Арсенал"ни мағлуб этди  32 22:18"Барселона" "Овьедо"ни аяб ўтирмади ва Ла Лига пешқадамига айланди  17 21:30"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  96 21:23"Сурхон" голларга бой баҳсда Россия клубини мағлуб этди  10 21:12АПЛ. "Челси" топ-4га қайтди, "Астон Вилла" эса "Ньюкасл"ни сафарда мағлуб этди  4 20:54Назорат ўйини. "Насаф" "Енисей"га ютқазди  23 20:13"Атлетико" ўз уйида "Мальорка"ни тор-мор этди  4 20:01Назорат баҳси. Самарқанднинг "Динамо"си Россиянинг 6 карра чемпиони ЦСКАни мағлуб этди  33 19:30"Актобе" Португалия терма жамоаси афсонаси Луиш Нани билан шартнома имзолади  11 19:15ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум  77

Футзал. Ўртоқлик ўйини. Беларусь – Ўзбекистон - 3:5 Новости

Футзал. Ўртоқлик ўйини. Беларусь – Ўзбекистон - 3:5

Кеча оқшом футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Борисов шаҳрида Беларусь терма жамоасига қарши иккинчи ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

Бир кун олдин Минск шаҳридаги “Мапид” спорт мажмуасида бўлиб ўтган ўйинда мезбонлар 4:2 ҳисобида ғалаба қозонишганди. Кеча бўлиб ўтган ўйинда эса Хосе Мария Мендез бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси 5:3 ҳисобида зафар қучди.

Ўртоқлик учрашуви, 03.12.2015
Беларусь – Ўзбекистон 3:5
Голлар
: - К.Свиридов, Ж.Аноров, Д.Чориев. Ф.Фахриддинов, автогол

Ўзбекистон (Биринчи бешталик): Клим Тюгаев, Константин Свиридов, Фарҳод Абдумавлонов, Даврон Чориев, Дилшод Ирсалиев.
Рустам Умаров, Дилшод Раҳматов, Жавлон Аноров, Андрей Шлема, Илҳом Ҳамроев, Нодир Элибоев, Феруз Фахриддинов, Жамолиддин Шарипов, Суннат Куралов, Даврон Абдураҳмонов.

Бу ўртоқлик учрашувлари ҳар икки терма жамоа учун жаҳон чемпионатига йўлланма берувчи қитъа чемпионатларига тайёргарлик вазифасини ўтаб беради.


Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионатининг саралаш гуруҳ босқичида Саудия Арабистони, Ливан ва Қирғизистонга қарши майдонга тушади. Беларусь терма жамоаси эса Европа чемпионатининг саралаш гуруҳ босқичида Хорватия (10 декабрь), Озарбайжон (11 декабрь) ва Швеция (13 декабрь) билан ҳисоб-китоб қилади.

Европа чемпионатининг финал босқичи Хорватиянинг Осиек шаҳрида ўтказилади. Осиё чемпионати эса 10-21 февраль кунлари пойтахтимизда бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, бугун терма жамоамиз делегацияси Минск шаҳридан Москвага, у ердан Доҳага йўл олади. 5-10 декабрь кунлари Қатар пойтахтида йиғин ва иккита ўртоқлик учрашуви ўтказиш режалаштирилган.


Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика