RU

Последние новости

15:51Факт. "Машъал" Термизда тарихий натижа қайд этиши мумкин, Қўқонга 25 йил олдинги тўқнашув қайтди  0 15:38Элит ОЧЛ. Бугун "Ал Аҳли" — "Бурирам Юнайтед" ва "Йокогама Маринос" — "Ал Насср" ўйинлари бўлиб ўтади  0 15:16"Челси" — "Эвертон". Энцо ва Палмер асосий таркибда  0 14:58Суперлига. 7-турни ўтказиб юборадиганлар  2 14:33Рафинья "Барселона" билан шартнома шартларидан норози. Бразилиялик футболчига "Ал Ҳилол" қизиқмоқда  3 14:03ФИФА "Реал" - "Барса" финали олдидан ҳакамлар нега матбуот анжуманида иштирок этганини тушунмаяпти  14 13:31"Реал" тўрт футболчиси билан хайрлашиши мумкин  10 12:54"Барселона" ўзига Германиядан марказий ҳимоячи топди  31 12:20"Манчестер Юнайтед" Коул Палмерга қизиқиш билдирмоқда  3 11:46ПСЖ Европа топ-5 лигаларида охирги бўлиб мағлуб бўлди  5 11:20Дидье Дрогба Лионель Мессига фаолиятини якунлашни маслаҳат берди  21 10:57«Манчестер Сити» ПСЖ футболчисига 100 миллион евро бермоқчи  2 10:33МЮ афсонаси профессионал ММАда дебют қилади. У илк рақиби сифатида «Барселона» афсонасини кўрмоқда  9 10:12«Арсенал» «Челси» ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  2 09:45Гвардиола Родрининг қачон майдонга қайтиши ҳақидаги саволга жавоб берди  1

Футзал. “Олмалиқ” иккинчи бор клублар ўртасидаги Осиё чемпионатида қатнашади Новости

Футзал. “Олмалиқ” иккинчи бор клублар ўртасидаги Осиё чемпионатида қатнашади

Бугун, 20 июль куни Вьетнам мамлакатида ҳисоб бўйича VIII футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионати старт олди.

2010 йилдан буён ҳар йили ўтказиб келинаётган мусобақада Осиё қитъаси мамлакатларининг чемпионлари иштирок этишади. Ўзбекистон шарафини мамлакатнинг амалдаги чемпиони “Олмалиқ” клуби ҳимоя қилади. Александр Петров бошчилигидаги жамоа “D” гуруҳида Таиланднинг “Чонбури Блювейв” ҳамда Ливаннинг “Банк Бейрут” клублари билан куч синашади.

Ҳозирга қадар бўлиб ўтган 7та мусобақада уч марта Япониянинг "Нагоя Оушенс" клуби ғолиб бўлган. Эроннинг "Гити Пасанд", "Фулад Маҳан" ва "Тасисат Дарёи" клублари бир мартадан чемпион бўлишган. "Олмалиқ"нинг гуруҳдоши Таиланднинг "Чонбури Блювейв" клуби 2013 йил чемпион бўлган эди. Ўзбекистон клублари орасида энг яхши натижани "Ардус" қайд этган. 2012 йил Қувайтда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида финалга қадар етиб борган ва "Гити Пасанд"га ютқазиб қўйган эди.

"Олмалиқ" иккинчи бор ушбу мусобақада иштирок этади. Ўтган йил жамоа гуруҳдан чиқиб чорак финалда айнан "Чонбури Блювейв"га ютқазиб қўйганди.

Хошимин шаҳри мезбонлик қилувчи бу сафарги чемпионатда жами 14 мамлакат чемпионлари иштирок этишади. Бу йил илк бор Тожикистон клуби ушбу мусобақада қатнашади.

Мусобақа ўйинлари Хошиминдаги "Phu Tho Indoor" стадионида бўлиб ўтади. Ушбу мини-футбол зали ўз бағрига 3300 томошабинни сиғдира олади. Мусобақанинг финал ўйини 30 июль куни Тошкент вақти билан соат 17:00да бошланади.



"A" гуруҳи: "Таи Сон Нам" (Вьетнам), "Ал Дафра" (БАА), "Вик Виперс" (Австралия), "EREM" (Қирғизистон)
"B" гуруҳи: "Нафит Ал Васат" (Ироқ), "Ар Райан" (Қатар), "Вамос" (Ҳиндистон), "Диси Инвест" (Тожикистон)
"C" гуруҳи: "Шрикер Осака" (Япония), "Гити Пасанд" (Эрон), "Шенжен Нанлинг" (Хитой)
"D" гуруҳи: "Чонбури Блювейв" (Таиланд), "Олмалиқ" (Ўзбекистон), "Банк Бейрут" (Ливан)

21 июль (12:00 Тошкент вақти)
"Банк Бейрут" - "Чонбури Блювейв"

23 июль (12:00 Тошкент вақти)
"Олмалиқ" - "Банк Бейрут"

25 июль (12:00 Тошкент вақти)
"Чонбури Блювейв" - "Олмалиқ"



"Олмалиқ" (Ўзбекистон)
Дарвозабонлар:

Клим Тюгаев
Равшан Элибоев

Ўйинчилар:
Жамолиддин Шарипов
Константин Свиридов
Артур Юнусов
Фарҳод Абдумавлонов
Дилшод Раҳматов
Жавлон Аноров
Дилшод Ирсалиев
Шуҳрат Тожибоев
Сарвар Шоаҳмедов
Илҳом Ражабов
Суннат Куралов
Сирожиддин Маҳмудов
Бош мураббий: Александр Петров

"Банк Бейрут" (Ливан)
Дарвозабонлар:

Ҳуссайин Ҳамадани
Тариқ Таббуш
Муҳамад Зреик

Ўйинчилар:

Али Эл Хомси
Муҳаммад Ҳаммуд
Аҳмад Хеир Эл Дин
Карим Абу Зеид
Беҳруз Жафари
Али Тниеч
Муҳаммад Кобеисси
Меҳди Коубеисси
Мустафо Шерхан
Стив Коукезиан
Драган Томич
Бош мураббий: Деян Дедович

"Чонбури Блювейв" (Таиланд)
Дарвозабонлар:

Арут Сенгбат
Катавут Ханкампа

Ўйинчилар:
Сорасак Пунжунгрид
Пирапат Каевилаи
Суттирож Наттапон
Рудимар Венанчио
Ронначаи Жунгвонгсук
Наттавут Срирангпирот
Кристада Вонгкаео
Жирават Сорнвичиан
Супхавут Туенгкланг
Наттавут Мадялан
Апиват Чаемчароен
Жетсада Чудеч
Бош мураббий: Ракпол Саинетнгам

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика