RU

Последние новости

00:09"Реал" — "Мальорка". Таркиблар маълум  0 23:37"Тулуза" — ПСЖ. Таркиблар маълум  1 23:35Бельгия Про лигаси. "Антверпен" меҳмонда мағлубиятга учради, Ўринбоев захирадан ўйинга қўшилди  1 22:40"Галатасарой" — "Ризеспор". Таркиблар маълум  4 22:37Гарначо 40 млн фунт эвазига янги клубига ўтди  4 22:11Ла Лига. "Атлетико" бу сафар "Алавес"ни юта олмади. Симеоне жамоаси уч ўйинда 2 очко жамғарди  2 22:09Ровшан Мередов: "Бундай турнирлар орқали нималар қўшишимиз кераклигини кўриб оляпмиз"  8 22:00Қирғизистон бош мураббийи: "Майдон ҳолати сифатли футбол кўрсатишга йўл қўймади"  7 21:55CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон — Ўмон 1:1   24 21:32"CAFA Nations Cup-2025" Ўзбекистон илк ўйинда Кейруш бошчилигидаги Ўмонни юта олмади  368 21:23АПЛ. "Тоттенхэм" кутилмаганда ўз майдонида "Борнмут"га мағлуб бўлди, МЮ эса автогол ва пенальти эвазига "Бёрнли"дан устун келди  11 20:57БАА Лига кубоги. "Ал Наср" ва "Ал Батаэҳ" 1/8 финалнинг илк ўйинида ўзаро дуранг ўйнади, Ғаниев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  2 20:40"Аугсбург" — "Бавария". Таркиблар маълум  1 19:57"Барса" 17 ёшли озарбайжонлик футболчи билан шартнома имзолади  7 19:03АПЛ. "Челси" Лондон дербисида ишончли ғалабага эришди  11

Футзал. Миллий терма жамоа 10 апрелдан Тошкентда йиғилади Новости

Футзал. Миллий терма жамоа 10 апрелдан Тошкентда йиғилади

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 10 апрелдан бошлаб Тошкентда ўқув-йиғин машғулотларига киришади.
Шу тариқа, жамоа 30 апрелдан 10 майга қадар Вьетнамда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати 2014 мусобақасига тайёргарлигини бошлайди.

Тошкентдаги йиғин доирасида Баҳодир Аҳмедов шогирдлари 18 ва 19 апрель кунлари Эрон миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувларини ўтказади.

Шундан сўнг, қитъа биринчилигига тайёргарлик Хитойда давом эттирилади. Режага кўра, 23-28 апрель кунлари ўтадиган у ердаги йиғин пайтида Ўзбекистон терма жамоаси Хитой миллий терма жамоасига қарши 2та ўртоқлик учрашувда иштирок этади. Ушбу учрашувлар 25 ва 27 апрель кунларига белгиланган.

Шу кунларда Ўзбекистон терма жамоасининг бош мураббийи Баҳодир Аҳмедов Тошкентда бўлиб ўтадиган йиғинга жалб этиладиган футболчилар рўйхатини эълон қилди. Ушбу рўйхатдан 24 нафар спортчи жой эгаллади. Осиё чемпионатининг финал босқичига жамоа таркибида 14 футболчи йўл олади.

Эслатиб ўтамиз, Вьетнамдаги Осиё чемпионатининг финал босқичи 30 апрельдан 10 майга қадар ўтказилади. Ўзбекистон терма жамоаси иштирокидаги биринчи баҳс 1 май куни бўлиб ўтади. Унда Баҳодир Аҳмедов шогирдлари Қирғизстон вакиллари билан куч синашади. 3 май куни Ўзбекистоннинг рақиби Япония бўлади. Орадан 2 кун ўтгач, футзалчиларимиз Жанубий Кореяга қарши баҳс олиб боришади.

Қуйида Ўзбекистон терма жамоаси иштирокидаги ўйинлар тақвими кўрсатилган:
 1-тур
 1 май,  пайшанба

 16:30. Қирғизстон – Ўзбекистон

 2-тур
 3 май, шанба

 16:30. Ўзбекистон – Япония

 3-тур
 5 май, душанба

 16:30. Ўзбекистон – Жанубий Корея.

* Ўйинлар бошланиши Тошкент вақти билан кўрсатилган

Қуръага қўра, 16та жамоа қуйидаги гуруҳларга бўлинган:
 А гуруҳи: Вьетнам, Қувайт, Тожикистон, Ироқ
В гуруҳи: Эрон, Австралия, Хитой, Индонезия
С гуруҳи: Таиланд, Ливан, Хитой Тайпейи, Малайзия
D гуруҳи: Япония, Қирғистон, Ўзбекистон, Жанубий Корея.

Тошкентда ўтказиладиган ўқув-йиғин машғулотларига чақирилган футболчилар рўйхати:
 Дарвозабонлар: Рустам Умаров (Бунёдкор), Клим Тюгаев (Максам-Чирчиқ), Акмал Хазратқулов (Дўстлик-AIN);
Ҳимоячилар: Умид Холматов (Максам-Чирчиқ), Жавлон Аноров (Максам-Чирчиқ), Шуҳрат Тожибоев (Локомотив), Мақсуд Файзуллаев (Когон), Даврон Абдурахмонов (Ардус), Шахзод Бўриев (Ардус), Илхом Юсупжонов (Максам-Чирчиқ), Бахтиёр Умаров (Бунёдкор), Константин Свиридов (Локомотив);
Ҳужумчилар: Дилшод Рахматов (Когон), Фарҳод Абдумавлонов (клубсиз), Андрей Шлема (Локомотив), Жамолиддин Шарипов (клубсиз), Артур Юнусов (Локомотив), Даврон Чориев (Локомотив), Алишер Ибрагимов (Дўстлик-AIN), Жасур Содиқов (Максам-Чирчиқ), Элдор Хошимов (Ардус), Аъзам Саидахматов (Ардус), Зариф Бегулов (Ардус), Дилшод Ирсалиев (клубсиз).
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика