RU

Последние новости

20:25Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Машъал"ни мағлуб эта олмади  5 20:08Расман: Жозе Моуринью - "Бенфика" бош мураббийи!  2 19:52"Манчестер Юнайтед"да Аморим ўрнига янги номзод маълум бўлди  3 19:28Тимур Кападзе Хитой терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  32 19:05"Вест Хэм" Поттер ўрнига Лэмпардни тайинлаши мумкин. Ҳозирда мутахассис Чемпионшипнинг "Ковентри" клубида ишламоқда  0 18:41Слот Исакнинг ўйинига баҳо берди  1 18:18"Реал" "Ювентус"га Эндрикни ижарага олишни таклиф қилганди. Италия клуби рад этди  0 17:55Ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ 4-саралаш босқичи ўйинида ишлайди  2 17:46ЖЧ-1998 саралаши. Миржалол Қосимов: "БААга пенальтидан гол ура олмаган ўйинимда майдонга тушишга лойиқ эмасдим, телевизорга қарашга уялганман"  6 17:34​Билич Ўзбекистонда эмас, собиқ жамоасида иш бошлаши мумкин  9 17:15Манба: Ўткир Юсуповнинг жароҳати кутилганидан жиддийроқ бўлиб чиқди  5 16:47Ўзбекистонлик ҳакам университетлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати учрашувини бошқарди  0 16:27ЎФФ раҳбарияти Осиё Кубоги саралаши олдидан терма жамоа аъзолари билан учрашди  2 15:59"Ливерпуль" еврокубокда илк бор англиялик футболчиларсиз таркибни майдонга туширди  6 15:33Фарғонада "Нефтчи" ғалаба қозонадими? Олмалиқда нима бўлади? — 22-тур олдидан мутахассис фикри  7

Футзал. "Локомотив"нинг янги легионери - Виталий Борисов ҳақида Новости

Футзал. "Локомотив"нинг янги легионери - Виталий Борисов ҳақида

Мини футбол бўйича мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони "Локомотив" 25 - 30 август кунлари Хитойнинг Ченгду шаҳрида ўтказиладиган клублар ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этади.
"Темирйўлчилар" мусобақада муносиб иштирок этиш мақсадида ўз сафларига бир қатор янги футзалчиларни жалб қилишди. Улардан бири Озарбайжонлик Виталий Борисов, "Локомотив" аъзосига айланган легионер ҳақида имкон қадар маълумот беришга ҳаракат қиламиз.

Виталий Борисов 1982 йилнинг 5 июлида Бокуда туғилган. Футзал бўйича Озарбайжон терма жамоаси сардори, шунингдек, пляж футболида ҳам фаолият олиб боради.



Футзалчи фаолиятининг асосий қисмини Озарбайжоннинг кўп карра чемпиони Нахичеваннинг "Араз" клубида ўтказган. Бундан ташқари, легионер бўлиб ҳам ўйнаган. У 2007 йили "Дина" (Москва) билан шартнома имзолаган ва ярим йил ижара асосида Москва шаҳри жамоаси таркибида ҳаракат қилган. Маълумот учун "Дина" Россиянинг энг совриндор мини футбол жамоаси ҳисобланади.

У Озарбайжон чемпионати ва кубогининг кўп карра ғолиби, 2010 йилги Европа чемпионатининг ярим финалчиси ва 2009-2010 йилги УЕФА кубогининг бронза медали соҳиби ҳисобланади. Шунингдек, УЕФА раҳнамолиги остида ўтказиладиган мусобақаларда "Араз" таркибида энг кўп гол урган - 30 та.



2001 йилдан то ҳозирги кунга қадар Озарбайжон мини футбол терма жамоаси аъзоси, 2009 йилдан эса Озарбайжон пляж футболи терма жамоаси аъзоси.

2008 йилнинг апрелида "Дина" жамоасига бағишланган ҳужжатли филмда суратга тушган.

Исми: Виталий Юрьевич Борисов
Ҳаракатланадиган чизиғи: Ҳужумчи
Туғилган санаси: 05.07.1982
Мамлакат: Озарбайжон
Рақами: 14
Бўйи: 171 см
Вазни: 65 кг

Ютуқлари

Озарбайжон чемпиони: 2002 ("Трибут"), 2004, 2006, 2007 ("Араз")
Озарбайжон чемпионати кумуш медал соҳиби: 2001 ("Трибут")
Озарбайжон чемпионати бронза медал соҳиби: 2000 ("Англойл"), 2005 (Асфарма)

Озарбайжон кубоги соҳиби: 2004, 2006, 2007 ("Араз")


Толибжон Қосимов тайёрлади
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика