RU

Последние новости

02:02Валижон Раҳимов: "Андижон" ўз ўйинини топиб олади"  2 01:50Жавоҳир Сиддиқов: "Насаф" доимий соврин ютмоқда, бу ҳам ёқимли ҳолат"  1 01:32Илҳом Абдуғаниев: "Биргина пенальти барчасини ҳал қилди"  0 01:10Максим Шацких: "Насаф"дан қўрққанимиз йўқ. Истасангиз мени Хави деб атанг, менга фарқи йўқ"  3 00:42Усмонали Исмоналиев: "Иккинчи бўлимда ҳакамлар қандай ишлаганини тушунмадик. Пенальти йўқ эди"  16 00:27Рўзиқул Бердиев: "Биз Суперкубок ва Кубокда хет-трик қилибмиз-ку. Роналду катта эҳтимол билан бизни сотиб олса керак, биз уни эмас"  3 00:14Расман: "Барселона" ва Ямал шартномани узайтирди  2 23:44Абдувоҳид Неъматов: "Кимдир имконият берганида балки, пенальтини тепган бўлардим"  1 23:30Ўзбекистон Суперкубоги. "Насаф" - "Андижон" 1:0  0 23:15Бектемир Абдуманнонов: "Омад биз томонда бўлмади"  7 22:55Шерзод Насруллаев: "Бу ҳали бошланиши, бундай ғалабалар кўпроқ бўлишига ҳаракат қиламиз"  12 22:24Ҳусайн Норчаев: "Совринни ота-онамга бағишлайман"  8 21:55Иско финал олдидан қандай фикрда?  0 21:38"Насаф" - 2025 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби!  239 20:51Симоне Инзаги "Олтин тўп"ни ким олиши кераклигини айтди  10

Футзал. Клублар ўртасидаги Осиё чемпионатининг тарихи Новости

Футзал. Клублар ўртасидаги Осиё чемпионатининг тарихи

Бугун Таиланд пойтахти Бангкокда клублар ўртасидаги Осиё чемпионатига старт берилади.

Клублар ўртасидаги халқаро турнирга аслида 2009 йилда тамал тоши қўйилган. Эронда тажриба сифатида ўтказилган илк мусобақа барча иштирокчиларга маъқул келган. Финалда Эрон ва Ўзбекистон жамоалари тўқнаш келишган ва ғолиблик мақоми мезбонларда қолган. Юртимиз шарафини Тошкентнинг “Ардус” жамоаси ҳимоя этган ўшанда...

Норасмий мақомга эга бўлганлиги боис 2009 йилга батафсил тўхталмадик. Турнир расман 2010 йилдан старт олган. Қуйида йилма-йил турнир тафсилотлари билан танишинг.

2010

Эронда ўтказилган илк расмий турнирда 10 жамоа иштирок этиши кўзда тутилган. Ироқ жамоаси маълум сабабларга кўра мусобақада қатнаша олмаган. 9 жамоа икки гуруҳга бўлинган ҳолда баҳсларга киришган. Ўзбекистон шарафини “Строитель” (Зарафшон) ҳимоя этган. Гуруҳда уч ўйин ўтказган навоийликлар барчасида мағлубиятга учрашган - “Нагоя Океанс” (Япония)га 2:5, “Фулад Маҳан” (Эрон)га 1:12 ва “АУБ Алтин-Таш” (Қирғизистон)га 4:5. Расман ўтказилган илк турнирда Эроннинг “Фулад Маҳан” жамоаси ғолиб бўлган. Улар финалда Қатарнинг “Ал-Садд” жамоасини 5:2 ҳисобида доғда қолдиришган.

2011

Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида ўтказилган турнирда 8 жамоа қатнашган. Саккизинчи жамоа плей-офф баҳсида аниқлаб олинган. Унда Индонезия ва Ироқ клуби ўзаро баҳс юритган. Бу гал юртимиз шарафини Тошкентнинг “Ардус” жамоаси ҳимоя этди. Ҳамюртларимиз бу гал гуруҳда уч ўйинда бир очко ишлашди. Эроннинг “Шаҳид Мансури” жамоаси билан 2:4, Таиланднинг “ГҲ Банк РБАК”и билан 4:4 ва Ливаннинг “Ал-Садака”си билан 3:4 ҳисоблари қайд этилган. Мазкур турнирда “Ардус” футзалчилари 9 гол уришга муваффақ бўлишган бўлса, шу голлардан 7таси айни дамда жамоамиз билан Бангкокда бўлиб турган футзалчилар томонидан амалга оширилган. Константин Свиридов ва Жамолиддин Шарипов 3тадан ҳамда Жавлон Аноров бир гол урган. Иккинчи марта ўтказилган турнир ғолиблиги Япония клубига насиб этди. “Нагоя Океанс” финалда “Шаҳид Мансури”ни 3:2 ҳисобида мағлуб этди.

2012

Бу гал қитъа чемпионлари Қувайтда жам бўлишди. 8 жамоа икки гуруҳга бўлинган ҳолда бош соврин учун кураш олиб боришди. Юртимиз шарафини яна “Ардус” ҳимоя этди. Пойтахт жамоаси бу турнирда финалга қадар етиб борди. Ҳамюртларимиз ўз гуруҳларида Япониянинг “Нагоя Океанс” жамоасини 4:3, Таиланднинг “ГҲ Банк РБАК”ини 9:2 ҳисобларида мағлуб этди. Кутилмаганда Ливаннинг “Алл спортс”ига 2:6 ҳисобида мағлуб бўлишларига қарамай гуруҳда биринчи ўринни эгаллашди. Ярим финалда Қатарнинг “Ал-Раййан” жамоаси 3:1 ҳисобида доғда қолдирилди. Финалда Эроннинг “Гити Пасанд” жамоаси 2:1 ҳисобида устун келди. Бу турнирда Андрей Шлема ва Жамолиддин Шарипов 2тадан гол урган бўлса, Шуҳрат Тожибоев ва Рустам Умаров 1тадан голни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.

2013

Япониянинг Нагоя шаҳрида ташкил этилган турнирда ҳам 8 жамоа иштирок этган. Икки гуруҳда ташкил этилган учрашувларда юртимиздан “Ардус” қатнашган. Жамоа бу гал бир йил аввалги натижани кўрсата олмади. Жамоа гуруҳда 1 очко билан сўнгги ўринни банд этди ва мусобақани эрта тугатди. Пойтахт жамоаси  ўз гуруҳида Таиланднинг “Чонбури” жамоаси билан 2:2, Қатарнинг “Ал-Садд”и билан 3:5 ва Эроннинг “Гити Пасанд”и билан 1:2 натижалари қайд этди. Турнир финалида ҳаюртларимиз билан бир гуруҳда бўлган Эрон ва Таиланд жамоалари рўбарў келиб пенальтилар сериясида “Чонбури” кубокни қўлга киритган.

2014

Навбатдаги турнир Хитойнинг Ченгду шаҳрида бўлиб ўтди. Бу турнирда ҳам 8 жамоа икки гуруҳда ўйинларни бошлади. Ўзбекистон шарафини Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси ҳимоя этадиган бўлди. Темирйўлчилар 3 очко тўплаб гуруҳда учинчи ўринни эгаллашди. Улар Япониянинг “Нагоя Океанс” жамоасига 1:3 ва мезбонлар “Шенжен Нанлинг” клубига 2:6 ҳисобида мағлуб бўлишди. Австралиянинг “Вик Виперс” жамоаси 7:2 ҳисобида тор-мор этилди. Бу гал турнир ғолиби Япониянинг “Нагоя Океанс” клуби бўлди. Улар қўшимча таймда урилган гол эвазига Таиланднинг “Чонбури”сини 5:4 ҳисобида мағлубиятга учратди.

2015

Олтинчи марта ўтказилган турнир Эроннинг Исфаҳон шаҳрида ташкил этилди. Бу турнирда жамоалар сони 12тага етди. 3тадан жамоа 4 гуруҳга тақсимланди. Мамлакатимиз шарафини яна “Локомотив” ҳимоя қилди. Темирйўлчилар бу гал мусобақада очко тўплай олишмади. Гуруҳда битта ғалаба ҳам плей-оффга олиб чиқарди. “Локомотив” дастлаб Япониянинг “Нагоя Океанс” клубига 2:5 ҳисобида мағлуб бўлди. Иккинчи ўйинда Қирғизистоннинг “МФК Эмгек” жамоаси 8:3 натижа билан ғолиб бўлди. Турнир якунида Эроннинг “Тасисат Дарёи” жамоаси ғолиб бўлди. Мезбон жамоа финалда Қувайтнинг “Ал-Қадисия” клубини 5:4 ҳисобида доғда қолдирди.

Умумий натижаларга эътибор қаратадиган бўлсак, Эрон жамоалари 3 марта, японияликлар 2 марта ва Таиланд жамоаси бир марта турнир ғолиби бўлган. 2016 йил ташкил этилаётган турнирда турнир ғолиби бўлган уч жамоа иштирок этмоқда. Булар “Чонбури”, “Нагоя Океанс” ва “Тасисат Дарёи”. Статистикага мурожаат этадиган бўлсак, Япония клуби 2010 йилдан буён мунтазам иштирок этиб келмоқда. “Чонбури” сўнгги 3та турнирда қатнашган. Эронликлар “Олмалиқ” сингари янги ташкил этилган жамоа ҳисобланади. Умид қиламизки, бу йил мубосабақада янги чемпион аниқланади ва у бизнинг жамоа “Олмалиқ” бўлади.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика