Футзал. Клублар ўртасидаги Осиё чемпионатида чорак финалчилар аниқланмоқда
12 авг 2019 13:56
Новости
Футзал. Клублар ўртасидаги Осиё чемпионатида чорак финалчилар аниқланмоқда
Хабарингиз бор, кеча "B" гуруҳи иштирокчиси АГМК сўнгги тур учрашувини Қатарнинг "Ал Райан" клубига қарши ўтказиб, 7:5 ҳисобида зафар қучди ва гуруҳда иккинчи ўрин билан чорак финалга йўл олди.
Олмалиқликлар мусобақанинг 1/4 финалида "A" гуруҳи ғолиби Таиланднинг "Порт ФК" жамоасига қарши баҳс олиб боришади. Бу жамоа ўз гуруҳидаги учала баҳсни ҳам ғалаба билан якунлади. Бугун "C" ва "D" гуруҳларида 3-тур учрашувлари ўтказилмоқда.
"A" гуруҳи. 3-тур. 11 август
"Порт ФК" - "Ош Эрем" 3:0
"Шензень Нанлинг" - "ФК Сеул" 3:2

"B" гуруҳи. 3-тур. 11 август
"Тай Сон Нам" - "Нафт Ал Васат" 6:4
АГМК - "Ал Раййан" 7:5
"C" гуруҳи. 3-тур. 12 август
"Банк Бейрут" - "Вамос Матарам" 4:0
"Соро Компани" - "Викториа Юниверсити"

"D" гуруҳи. 3-тур. 12 август
"Мес Сунгун" - "Нагойя Ошинз"
"Ал Дафра" - "Казма"

1/4 финал учрашувлари. 14 август
"Порт ФК" - АГМК
"Банк Бейрут" - "D" 2-ўрин
"Тай Сон Нам" - "Шензень Нанлинг"
"D" 1-ўрин - "Вамос Матарам"
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Комментарии