RU

Последние новости

22:03Остон Ўрунов бир киши кам бўлиб қолган "Персеполис"ни қутқарди  2 21:45ЦСКА - "Рубин". Кимлар асосий таркибда?  5 21:40Жамшид Саидов: "Биринчи бўлимда хатоларимиз кўп бўлди"  1 21:36Виталий Левченко: "Ғалабани қўлдан чиқардик"  10 21:21"Реал" кейинги баҳсда чемпионликни нишонлашни хоҳламаяпти  5 20:55FourFourTwo рейтинги. Алонсо учинчи, Анчелотти тўртинчи ўринда  7 20:36ФИФА рейтинги. Ўзбекистон футзал жамоаси 11 ўринда  9 20:00Суперлига. "Нефтчи" "Қизилқум" билан ўйиннинг сўнгги дақиқасида ғалабани қўлдан чиқарди  53 19:45АПЛнинг бир қанча клублари Дюмфрисга қизиқиш билдирмоқда  1 19:16Франция президенти Мбаппе Олимпиадада ўйнашини хоҳламоқда  8 18:47Малайзия терма жамоаси футболчисига кислота сепилди  3 18:18"Андерлехт" "Бавария" дарвозабонига қизиқмоқда  1 17:49"Бавария" вингери машғулотларга киришди  1 16:55Бьелса Уругвай терма жамоасига ҳаваскорлар лигасидан футболчи чақирди  3 16:28Магуайр жароҳати сабаб мавсумнинг қолган қисмида майдонга туша олмайди  2

Футзал жамоаларига очиқ ҳавода машғулот ўтказишга рухсат берилди Новости

Футзал жамоаларига очиқ ҳавода машғулот ўтказишга рухсат берилди

Маълумки, жорий йил 16 мартдан режалаштирилган барча футбол мусобақалари, мусобақаларга тайёргарлик машғулотлари ва тадбирлари коронавирус инфекциясига барҳам берилгунига ёки Республика махсус комиссияси томонидан мусобақаларни ўтказишга рухсат этилгунига қадар вақтинча тўхтатилган эди.

Республика махсус комиссиясининг жорий йил 29 майдаги 26-сонли йиғилиш баёнига асосан профессионал футбол клубларига ўз ўқув-машғулотларини санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ ҳолда бошлашига ҳамда жорий йил 5 июнь кунидан Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси чемпионатларини давом эттирилишига расман рухсат берилган эди.

4 июнь санасидан ЎзПФЛ тасарруфидаги барча футзал жамоаларига очиқ ҳавода санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига қатъий риоя қилган ҳолда машғулотларни бошлашга рухсат этилди.

Футзал жамоаларига ёпиқ спорт иншоотларида шуғулланишга ва мусобақаларда иштирок этишга рухсат берилгунига қадар очиқ ҳаводаги футбол майдонларида вақтинча машғулот ўтказиб туришлари тавсия этилади.



Эслатиб ўтамиз, ҳозирча футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатида "Пахтакор" жамоаси 3 ўйинда 100 фоизлик натижа қайд этган ҳолда пешқадамлик қилиб турибди.

Футзалимизни етим қилиб қўйманг!

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика