RU

Последние новости

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  7 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  16 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  4 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  31 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  166 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  50 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

Футзал. Илҳом Ҳамроев: "Чемпионлик учун курашамиз" Новости

Футзал. Илҳом Ҳамроев: "Чемпионлик учун курашамиз"

Жиззахнинг "Хуахин-Жиззах" футзал жамоаси Олий лиганинг 1-турида АГМКга қарши кечган учрашувда ғалаба қозонди.

Ўйиндан кейин жиззахликлар етакчиси Илҳом Ҳамроев билан суҳбатлашдик.

- Қийин ўйин бўлди, деб гап бошлади Ҳамроев. Бизда ғалаба га бўлган иштиёқ кучли эди. Шу боис яратилган вазиятларимиздан фойдаланиб якунда ғалабага эришдик.

АГМК ҳақида

- Мен бу жамоада тўп тепганман ва уларни жуда яхши биламан. Чемпионлик учун курашаётган жамоа ҳисобланади. Шу куни биз чемпионатнинг энг кучли жамоасини мағлубиятга учратди к.

"Локомотив"дан учралган мағлубият хусусида


- Яратилган вазиятларимиздан унумли фойдалана олмадик. Омад келмади. Бу эса мағлубиятга сабаб бўлди.

Чемпионлик учун кураш борасида


- Чемпионат баҳслари энди бошланди. Бу йил бир нечта жамоалар ғолиблик учун курашади. Жумладан, биз ҳам бош совринни қўлга киритишни истаймиз. Камроқ очко йўқотган жамоа чемпионлик унвонини қўлга киритади.

Клубда яратилган шароитлар тўғрисида


- Шароитлар аъло даражада. Вилоят ҳокими ва жамоа раҳбарияти футболчилар учун барча шароитларни яратиб берган. Уларга шу ўринда миннатдорчилик билдираман.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика